Ўзбекистон

Бугундан қонунчиликда нималар ўзгарди?

1 июндан бир қатор ўзгариш ва янгиликлар кучга кирди.

Бугундан қонунчиликда нималар ўзгарди?

 

Савдо-сотиқни туну кун амалга ошириш мумкин бўлади

 

Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш объектларининг фаолият кўрсатиш вақтига нисбатан чекловлар президентнинг 8 майдаги “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони билан бекор қилинмоқда.

 

П2П ҳисоб-фактуралар талаб этилмайди

 

Тўлов хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар жисмоний шахслар ўртасида пул ўтказмалари амалга оширилганда, уларга кўрсатилган хизматлар учун электрон ҳисобварақ-фактуралар тақдим этиш талаби бекор қилинмоқда.

 

Телекоммуникация воситаларини ижарада жойлаштириш янги қоидалар бўйича амалга оширилади

 

Жисмоний ва юридик шахсларга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкалари, бино ва иншоотларда телекоммуникация воситаларини ўрнатиш шартномасини расмийлаштириш бўйича янги талаблар киритилмоқда.

 

Кредитларни биометрик идентификация орқали бериш бошланади

 

Марказий банк, ваколатли банклар Персоналлаштириш агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги билан биргаликда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кредит ажратиш жараёнида қарз олувчини ИД-картадаги (биометрик паспортдаги) биометрик маълумотлар асосида идентификация қилишни йўлга қўйиши белгиланган.

 

Вафот этган ҳарбийлар оилаларига қўшимча имтиёзлар тақдим этилмоқда

 

Жумладан, ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) фарзандлари мактабгача таълим муассасаларида бепул тарбияланиши, шунингдек, профессионал ва олий таълим муассасаларида давлат гранти асосида қўшимча квоталар бўйича таълим олиши таъминланади; унинг ота-оналарига йилига 2 марта темирйўл ва ҳаво йўловчилар транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилади ва бошқалар.

 

Қишда талафот кўрган тадбиркорлик субъектларининг тақдим этилган кредит таътиллари тугамоқда

 

Муқаддам Марказий банк ва тижорат банкларига қиш мавсумида талафот кўрган тадбиркорлик субъектларининг кредитлари бўйича 2023 йил январь–март ойлари учун тўловлар муддатини 2023 йил 1 июнга қадар узайтириш топшириғи берилган эди.

 

“Яшил сертификатлар” тизими жорий этилади

 

Тизим маҳсулотларни ишлаб чиқаришда экология ва атроф-муҳитга таъсирни чеклаш бўйича қўйилаётган талаблар асосида жорий этилмоқда.

 

Чақалоқларни ФҲДЙ томонидан рўйхатдан ўтказиш тиббиёт муассасалари орқали амалга оширилади

 

Тошкентда мазкур тартиб йил бошидан жорий этилган бўлиб, 1 июндан республика бўйича жорий этилади.

 

Суд-экспертиза ташкилотларига берилган божхона имтиёзлари бекор қилинмоқда

 

Давлат ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари 1 июнга қадар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган, четдан олиб келинадиган:

  • асбоб-ускуналар, махсус жиҳозланган автотранспорт воситалари, дастурий таъминотлар, реактивлар, реагентлар ва сарфлаш материаллари;

  • ушбу ташкилотларнинг фаолиятини таъминлаш учун зарур, фойдаланишда бўлган асбоб-ускуналарнинг эҳтиёт қисмлари божхона тўловларидан (ҚҚС ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилинган эди.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.