Иқтисодиёт

«Ўзбекнефтгаз»га қарашли «заправка»лар тармоғи хусусийлаштирилмоқда

Давактив агентлиги «заправка»лар тармоғини хусусийлаштиришга консультант жалб этиш юзасидан танлов эълон қилди.

«Ўзбекнефтгаз»га қарашли «заправка»лар тармоғи хусусийлаштирилмоқда

 

«UNG Petro» МЖЧнинг 100 фоизлик давлат улушини хусусийлаштириш жараёнлари бошланди. Давактив агентлиги мамлакатдаги энг йирик «заправка»лар тармоғини хусусийлаштиришга консультант жалб этиш юзасидан танлов эълон қилди.

 

Давлат активларини бошқариш агентлиги тегишли хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ «Ўзбекнефтгаз» АЖ тасарруфидаги қарашли «UNG Petro» МЧЖнинг устав капиталидаги 100 фоиз давлат улушини хусусийлаштириш бўйича консалтинг компаниясини жалб этиш юзасидан танлов эълон қилди.

 

«UNG Petro» ва бошқа давлат улуши мавжуд корхоналарни хусусийлаштириш президентнинг 2023 йил 24 мартдаги қарори билан белгиланганди.

 

Маълумот ўрнида, «UNG Petro» МЧЖ Ўзбекистондаги энг йирик ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғи бўлиб, у «UNG» миллий бренди остида нефть ва газ маҳсулотларини сотади. Корхонанинг чакана савдо тармоғига мамлакат бўйлаб жойлашган ёқилғи ва газ қуйиш шохобчалари киради.

 

Корхона мамлакатда савдо соҳасидаги энг йирик солиқ тўловчилардан бири ҳисобланади. 2023 йилнинг январь-февраль ойларида 568,8 миллиард сўм айланма билан 28,2 миллиард сўм солиқ тўлаган.

 

Консультант учун танловда иштирок этиш учун ҳужжатлар 11 июнь Тошкент вақти билан соат 18:00 га қадар қабул қилинади.

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида нутқ сўзламоқда.

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Айрим омиллар сабаб реал зарар бироз камроқ бўлиши, иккиламчи оқибатлар ҳисобга олинганда эса йўқотишлар каррасига ортиши эҳтимоли бор.

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Апрелдаги мустаҳкамланишдан сўнг миллий валюта май ойида долларга нисбатан қадрсизланди. Сўмнинг кунлик тебранувчанлиги эса сезиларли ошди.

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Мазкур миқдорнинг 85 фоизи ташқи, 15 фоизи ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” акциялари Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарилди.

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Зарар инвестициялар қадрсизланиши натижасида юзага келган.

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.