Ўзбекистон

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги кимларга ёрдам беради?

Маълум қилинишича, агентлик 31 та аҳоли тоифасига ижтимоий хизматларни маҳалла даражасида ташкил этади.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги кимларга ёрдам беради?

 

Аввалроқ аҳолига комплекс ёндашув асосида профессионал ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини жорий қилиш мақсадида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилгани хабар қилинганди.

 

Агентликнинг асосий вазифаларидан бири оғир ижтимоий ҳолатга тушган ва тушиш хавфи бўлган аҳоли билан манзилли ишлашни ташкил қилишдан иборат бўлиб, аҳолининг 31 та тоифасига индивидуал ёндашувга мувофиқ ижтимоий хизматларни маҳалла даражасида ташкил этади.

 

Хусусан:

 

—кекса ёшдаги шахслар ва қариялар;

 

—ўзгалар парваришига муҳтож бўлган шахслар;

 

—ногиронлиги бўлган шахслар;

 

—кам таъминланган оилалар;

 

—зўравонликка учраган шахслар;

 

—ногирон фарзандлари бўлган оилаларга ва ота-онасининг бири ногирон бўлган болалар;

 

—васийликка олинган оилалар;

 

—етим ва чин етим болалар;

 

—алоҳида таълим-тарбияга муҳтож шахслар ижтимоий ёрдам ва хизматлар билан қамраб олинади.

 

Агентлик томонидан аҳолига қуйидаги асосий ижтимоий хизматлар  ва ёрдамлар кўрсатилади:

 

—кам таъминланган оилаларга ҳамда меҳантга лаёқатсиз аҳолига нафақалар ва моддий ёрдамлар бериш;

 

—кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда меҳнат фахрийлари учун санаторийлар ҳамда пансионатларда ижтимоий хизматларни ташкил этиш;

 

—аҳолини протез-ортопедия маҳсулотлари ва реабилитация техник воситалари билан таъминлаш;

 

—ногиронлиги бўлган шахсларни имтиёзли ҳамда бепул стационар даволанишини таъминлаш;

 

—ногиронлиги бўлган шахсларнинг якка тартибдаги реабилитация дастурларини ишлаб чиқиш;

 

—оғир ижтимоий оилалар билан ишлаш;

 

—руҳий-ижтимоий хизматларни кўрсатиш;

 

—тазйиқ ва вояга етмаган болаларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш;

 

—етим ва чин етимлар билан манзилли ишлаш;

 

—эхтиёжманд аҳоли қатламига тиббий, психологик ва бошқа хизматларини кўрсатиш.

custom img

Ўзбекистон Президентининг Сербияга расмий ташрифи якунланди

Аэропортда олий мартабали меҳмонларни Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич ва рафиқаси кузатиб қўйди.

custom img

Ўзбекистон Биринчи хоними Сербиянинг маданий мероси билан танишди

Мулоқот чоғида Зироат Мирзиёева ва Тамара Вучич Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни янада ривожлантириш муҳимлигини таъкидладилар.

custom img

Белград кўчаларидан бирига “Тошкент” номи берилди

“Тошкент” кўчаси икки халқ дўстлигини мустаҳкамлашга қатъий интилишнинг ёрқин рамзига айланишига ишонч билдирилди.

custom img

Ўзбекистон Президенти Сербия Республикаси ордени билан тақдирланди

Сербия Президенти Александр Вучич Шавкат Мирзиёевга мамлакатнинг олий давлат мукофотини топширди.

custom img

Намангандаги резина ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин чиқди

Ёнғин қарийб бир соатда бартараф этилди.

custom img

Тошкентда мактаб ўқувчилари оммавий жанжаллашди

Ҳолат юзасидан уларнинг ота-оналарига маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

custom img

Туркияда ўзбекистонлик келин тилла ўғирлагани ҳақидаги айбловларни рад этди

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси расмий муносабат билдирди.

custom img

Янги Тошкентда қурилиш маҳсулотлари ёниб кетди

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"