Иқтисодиёт

Ўзбекистонликлар қўлида қанча доллар бор?

Марказий банк раиси бу бўйича маълумотларни очиқлади.

Ўзбекистонликлар қўлида қанча доллар бор?

 

Айни дақиқаларда Сенатнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратовнинг ҳисоботи тингланди. Ялпи мажлисда Марказий банк раисига аҳолининг банкларга валюта кўринишидаги омонатларни қўйиши ўтган йилгига қараганда 9 фоизга камайгани ва бу нима билан боғлиқ экани сўралди.

 

Нурмуратовга кўра, ҳақиқатда ҳисобот даврида Ўзбекистон банкларидаги депозитлар тизимида ўзгаришлар кузатилган. Аҳолининг умумий омонатлари 1,7 баробарга ошганида валютадаги муддатли омонатларда камайиш содир бўлган.

 

«Буни дедолларизация билан изоҳлаш мумкин. Яъни аҳолининг валюта курсидаги кичик даражада тебранишнинг сақланиб қолиши ва омонатлар бўйича фоизларнинг жозибадорлиги 21-22 фоиз оралиғида шаклланиши валютадаги маблағларини олиб сўмда депозит қўйишга бўлган қизиқишларини оширмоқда. Бу амалиётда кўриляпти. Буни яхши ҳолат деб баҳолаш мумкин. Бу вазиятни одамлар валютасини уйида сақлаяпти деб қараш ҳам керак эмас. Аммо маълумотларга кўра, ҳозирда аҳолининг қўлида қарийб 12 млрд АҚШ доллари бор. Биз ҳозир буларнинг ҳаммасини жалб қила олмаймиз. Лекин юқорида айтилганидек, одамлар долларларини сўмга алмаштириб муддатли депозитларга қўйишни бошлаган ва бу биз учун қувончли ҳол», — дейди Марказий банк раиси.

 

У, шунингдек, валютадаги муддатли омонатлардаги камайишни ўтган йилги геосиёсий вазият билан боғлаган. Яъни, Нурмуратовнинг таъкидлашича, уруш бошлангандан буён 60 мингдан ортиқ норезидентлар ўзбек банкларида ҳисобварақлар очган ва уларнинг маблағлари 892 млн.доллар атрофида. Бу жами чакана депозитларнинг (6 млрд.доллар) қарийб 15 фоизи дегани.

 

«Шунинг ҳисобига талаб қилиб олингунча валютадаги депозитларимизда ўсиш кузатилган эди», — дейди Нурмуратов. 

custom img

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида нутқ сўзламоқда.

custom img

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Айрим омиллар сабаб реал зарар бироз камроқ бўлиши, иккиламчи оқибатлар ҳисобга олинганда эса йўқотишлар каррасига ортиши эҳтимоли бор.

custom img

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Апрелдаги мустаҳкамланишдан сўнг миллий валюта май ойида долларга нисбатан қадрсизланди. Сўмнинг кунлик тебранувчанлиги эса сезиларли ошди.

custom img

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Мазкур миқдорнинг 85 фоизи ташқи, 15 фоизи ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

custom img

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” акциялари Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарилди.

custom img

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Зарар инвестициялар қадрсизланиши натижасида юзага келган.

custom img

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

custom img

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"