Иқтисодиёт

Қозоғистон Ўзбекистонга йилига 12,8 млн тонна кўмир экспорт қилишни режалаштирмоқда

Қозоғистон Ўзбекистонга кўмир экспортини 25 баробаргача оширади.

Қозоғистон Ўзбекистонга йилига 12,8 млн тонна кўмир экспорт қилишни режалаштирмоқда

 

Қозоғистон Ўзбекистонга кўмир экспортини босқичма-босқич 25 баробаргача оширишни режалаштирмоқда, дея маълум қилди Эрон саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазири ўринбосари Шархон.

 

«2025 йилдан бошлаб Ўзбекистонга кўмир етказиб беришни босқичма-босқич 12,8 миллион тоннага етказиш кўриб чиқилмоқда. Натижада экспорт йўналишлари кенгаяди», — деди у.

 

Қозоғистоннинг кўмир қазиб олиш корхоналари томонидан 2022 йилда 113,9 миллион тонна кўмир қазиб олинган, бу 2021 йилга нисбатан 1,9 фоизга кўпдир. Қозоғистон Миллий статистика бюроси маълумотларига кўра, 2022 йилда мамлакат Ўзбекистонга 487,9 минг тонна кўмир экспорт қилган. Шундай қилиб, етказиб бериш ҳажмини қарийб 26 баробарга ошириш режалаштирилган.

 

«Ўзбеккўмир» маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг кўмирга бўлган йиллик эҳтиёжи 6 миллион тоннани ташкил этади. Маълум қилинишича, 2022 йилда компания 5 миллион тонна қўнғир кўмир қазиб олган. Ҳозирда Ўзбекистонда 1,9 миллиард тонна кўмирнинг тасдиқланган захиралари мавжуд. Шундан қўнғир кўмир — 1,8 миллиард тонна, тошкўмир — 47 миллион тоннани ташкил этади.

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида нутқ сўзламоқда.

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Айрим омиллар сабаб реал зарар бироз камроқ бўлиши, иккиламчи оқибатлар ҳисобга олинганда эса йўқотишлар каррасига ортиши эҳтимоли бор.

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Апрелдаги мустаҳкамланишдан сўнг миллий валюта май ойида долларга нисбатан қадрсизланди. Сўмнинг кунлик тебранувчанлиги эса сезиларли ошди.

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Мазкур миқдорнинг 85 фоизи ташқи, 15 фоизи ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” акциялари Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарилди.

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Зарар инвестициялар қадрсизланиши натижасида юзага келган.

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.