Жаҳон

Туркиядан Германияга учаётган аёл адашиб Москвага келиб қолди

Эндиликда аёл авиакомпаниядан товон пули олмоқчи.

Туркиядан Германияга учаётган аёл адашиб Москвага келиб қолди

 

Германиялик кекса аёл 10 кунлик таътилни Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказди ва уйига қайтаётганида нотўғри рейсга чиқиб, Москвага келиб қолди.

 

«Етмиш ёшли аёл Анталияда ўн кунлик таътилдан сўнг самолётга чиқди. Лекин у режалаштирилганидек Мюнхенга эмас, Москвага етиб келди», — дейилади хабарда.

 

Маълумотларга кўра, 26 май куни аёл Мюнхенга қайтаётганида у навбат кутаётганда самолётга чиқиш йўлаги бошқасига кўчирилган. Натижада немис аёли адашиб, Москвага учиш учун навбатда турган. Шундан сўнг Россия пойтахтига келган аёл Туркияга қайтиш чиптасини расмийлаштиргунча бир неча соат кутган. Натижада Истанбул аеропортида тунни «скамейка»да ўтказган аёл эрталаб Мюнхенга парвозни муваффақиятли амалга оширган.

 

Аёл йўлда умумий 30 соат вақт ўтказади ва бошқа рейсга чиқишига рухсат бергани учун Turkish Airlines компаниясидан товон пули талаб қилмоқчи.

custom img

Россияда айрим заправкаларда амалдорларга бензин навбатсиз берилмоқда

Саратов, Краснодар, Челябинск ва Волгоград вилоятларидаги айрим ёнилғи қуйиш шохобчаларида давлат хизматчиларига навбатсиз ёки хизмат гувоҳномаси асосида бензин сотилаётгани айтилмоқда.

custom img

Дамашқда Адлия саройи яқинидаги портлаш оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Айрим фуқаролар портлашга собиқ Президент Башар Асаднинг тарафдорлари алоқадор эканини айтмоқда.

custom img

Ўзбекистон делегацияси Али Хоманаий билан видолашув маросимида иштирок этди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Эронга ташриф буюрди.

custom img

АҚШ Нигериядан ҳарбийларининг асосий қисмини олиб чиқди

AҚШ Нигерияда ИШИДга қарши бир неча ой давом этган қўшма ҳарбий операция якунлангач, мамлакатга юборилган ҳарбий хизматчиларининг асосий қисмини олиб чиқди.

custom img

Покистонда йўловчи автобуси жарликка қулади: камида 40 киши ҳалок бўлди

Яна 8 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

custom img

“Эрон АҚШнинг деярли барча талабларига рози бўлди” — Трамп

АҚШ президенти Эрон билан музокараларда муҳим силжиш кузатилаётганини билдириб, якуний келишувга яқин қолинганини айтди.

custom img

Венесуэладаги зилзила қурбонлари сони 2595 кишига етди

Зилзиладан буён вайроналар остидан 6462 киши тирик қутқарилган.

custom img

Таиландда даҳшатли ЙТҲ: 11 ёшли бола роҳиблар гуруҳини уриб юборди

Бола 34 нафар роҳиблар кетаётган гуруҳни уриб юборган, ҳалок бўлганлар сони 10 нафарга етди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"