Ўзбекистон

1 млрд сўмдан ортиқ нотўғри ҳисобланган ҚҚС тадбиркорга қайтариладиган бўлди

Республика ишчи гуруҳининг навбатдаги оммавий қабули Хоразмда бўлиб ўтди.

1 млрд сўмдан ортиқ нотўғри ҳисобланган ҚҚС тадбиркорга қайтариладиган бўлди

 

Республика ишчи гуруҳининг навбатдаги оммавий қабули Хоразмда бўлиб ўтди.

 

 Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан тузилган Республика ишчи гуруҳининг навбатдаги оммавий қабули Хоразм вилоятининг Хонқа тумани «Дургадик» маҳалласида ташкил этилди.

 

Очиқ мулоқотларда Президент Администрацияси, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги ва Солиқ қўмитаси, вилоят ҳокимлиги раҳбар ва масъуллари Қорақалпоғистон ва Хоразм аҳолиси муаммоларини тинглади.

 

Жумладан, 149 та мурожаат бўйича аризалар Олий суд томонидан кассация ва такроран кассация тартибида мазмунан кўриб чиқиш учун қабул қилиниб, тегишли судлов ҳайъатларига кўриб чиқиш учун ўтказилди. 37 нафар маҳкум ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди, 2 та жиноят иши бўйича 2 нафар шахс суд залидан қамоқдан озод этилди, 4 та жиноят иши тарафлар ярашганлиги сабабли тугатилди.

 

Ундан ташқари, тадбиркорлик субъектлари даъво аризалари асосида улар фойдасига 1.2 миллиард сўмлик қарздорлик ундирилиши белгиланди.

 

Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти билан мулоқотлар натижасида суриштирув ё дастлабки тергов ҳаракатларидан норози 63 нафар мурожаатчининг масаласи ҳал қилиб берилгани ёки 12 нафар собиқ ходимнинг яна тизимга ишга тиклангани – жамиятимизда адолат овози тобора баландроқ жаранглаётганига ёрқин ҳаётий мисолдир.

 

Хивалик Одилбек Худойберганов эса оилавий корхонаси учун олган 2 миллиард 179 миллион сўм кредитни тўлаётган бўлса-да, банк ва таъминотчи хориждан қўлқоп ишлаб чиқариш ускуналарини тўлиқ етказиб бермаганидан шикоят қиляпти. Мурожаатдан сўнг мазкур масала Бош прокуратура назоратига олинди.

 

Қорақалпоғистонлик Шайдо Нуралиева аввалги мурожаатлари асосида куни кеча турмуш ўртоғи Ҳусниддин Нуралиевга оқлов ҳукми чиқарилгани учун Олий суд масъулларига миннатдорлик билдирди.

 

Солиқ қўмитаси масъулларига мурожаатидан сўнг урганчлик тадбиркор Ойбек Бекчановга нотўғри ҳисобланган 1 миллиард сўмдан зиёд  қўшилган қиймат солиғи қайтариладиган бўлди.

 

Бундан ташқари қабуллар натижасида 63 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож талабаларга контракт тўловлари тўлаб берилиши белгиланди, 40 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларга тикув машиналари, зарур асбоб-ускуна ва бошқа жиҳозлар берилди.

 

Оммавий қабулда кўриб чиқилган 1164 та масаланинг 331 таси жойида ҳал қилиниб, 262 нафар мурожаатчига ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтириш берилган бўлса, 571 та мурожаат назоратга олинди.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

custom img

25 йилгача ёки умрбод: болаларга қарши жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Вояга етмаганларга нисбатан қасддан оғир ёки ўртача оғир тан жароҳати етказиш ҳамда айрим уятсиз-бузуқ ҳаракатлар оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланади.

custom img

Мактабларга талаб ошади: жорий йилда 1-синфга 800 минг бола қабул қилинди

Барча туманларда бўш давлат бинолари хусусий мактаб очиш учун 10 йилга бепул ижарага берилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"