Ўзбекистон

Жиззахда салкам 1 тонна сифатсиз гўшт аниқланди

У Қашқадарёдан Тошкентга олиб кетилаётган бўлган.

Жиззахда салкам 1 тонна сифатсиз гўшт аниқланди

 

Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида 3 июнь куни Қашқадарёдан Тошкентга сотиш мақсадида олиб кетилаётган салкам 1 тонна сифатсиз гўшт тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.

 

Ғаллаорол тумани ҳудудидаги «Сангзор-15» йўл-патруль хизмати масканида Қашқадарё-Тошкент йўналишида шубҳали ҳаракатланган Cobalt тўхтатилиб, текширилган. Текширув давомида Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида яшовчи 1982 йилда туғилган фуқаро Э.T. бошқарувидаги автоуловнинг юкхона ва салонида гўшт маҳсулотлари ветеринария-санитария қоидаларига зид равишда олиб кетилаётгани аниқланган. Ҳайдовчи ушбу гўшт маҳсулотларига оид ҳеч қандай ҳужжатни тақдим эта олмаган. Аммо Э.T. гўштни Қашқадарё вилоятидан Тошкент шаҳрига сотиш мақсадида олиб кетаётганини маълум қилган.

 

Тадбир жараёнида соҳа ходимлари томонидан жами 820 килограмм гўшт маҳсулотлари ҳужжатлаштириб олинган. Унинг истеъмолга яроқлилигини текшириш мақсадида вақтинча музхонага жойлаштирилган. Бироқ лаборатория текширувида гўшт маҳсулотининг истеъмолга яроқсизли ойдинлашди. Шундан сўнг ушбу гўшт маҳсулоти тегишли тартибда ёқиб йўқ қилинди.

 

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"