Жаҳон

Зеленский Россияни халқаро судга бермоқчи

Каховка ГЭСи вайрон қилингани сабабли Украина БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишини ўтказиш ташаббуси билан чиқди.

Зеленский Россияни халқаро судга бермоқчи

 

Украина Каховка ГЭС вайрон қилингани сабабли Россияга қарши Ҳаагадаги Халқаро жиноий судга даъво аризаси билан мурожаат қилмоқчи. Бу ҳақда Киевдаги матбуот анжуманида Украина президенти Влодимир Зеленский маълум қилди.

 

Унинг сўзларига кўра, Украина томони бўлиб ўтган воқеа ҳақида Европа Иттифоқи ва НАТО мамлакатларини аллақачон хабардор қилган, БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишини ўтказиш ташаббуси билан чиққан, Бош прокуратура эса экоцид моддаси бўйича жиноий иш қўзғатган. 

 

«Фожиа оқибатлари бир ҳафта ичида маълум бўлади. Оддий қилиб айтганда, сув кетгач... 35 тадан 80 тагача аҳоли пунктларини сув босиши, ичимлик суви таъминотида катта муаммолар юз бериши мумкин. Ичимлик суви сув тошқини кузатилмаган ҳудудларда катта муаммолар келтириб чиқаради. Бутун минтақада: Днипропетровск, Запорижжя ва Херсонда», — деди Зеленский. 

 

Кейинроқ Украина президентининг телеграм-каналида олий бош қўмондон қароргоҳида Каховка ГЭСдаги вазият бўйича разведка ҳисоботи эшитилгани ҳақида хабар пайдо бўлди. 

 

«Асосий хулоса шуки, портлаш атайлаб қилинган, бироқ душман тартибсиз ҳаракат қилиб, ўз техникасини сув босишига йўл қўйган. Шу билан бирга, тўғоннинг портлаши Украинанинг ўз ҳудудларини қайтариб олиш қобилиятига таъсир қилмади», — дейилади хабарда. 

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"