Жаҳон

Душанбеда Марказий Осиёдаги энг катта масжидлардан бири очилди

Масжиднинг очилиш маросимида Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ва Қатар амири шайх Тамим ибн Ҳамад Ол Соний иштирок этди.

Душанбеда Марказий Осиёдаги энг катта масжидлардан бири очилди

 

8 июнь куни Душанбе шаҳрида «Имом Аъзам» номидаги жомеъ масжиди очилди.

 

Тантанали маросимда Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ва Қатар амири шайх Тамим ибн Ҳамад Ол Соний иштирок этди. Масжид лойиҳасини ишлаб чиқишда Қатар давлати мутахассислари ҳам иштирок этган эди.

 

Имомали Раҳмон Қатар амирига тожик миллий меъморчилиги дурдонасини барпо этишга қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдириб, лойиҳанинг амалга оширилишини икки давлат ҳамкорлигининг энг юксак намунаси деб атади.

 

Бу Марказий Осиёдаги энг катта масжидлардан бири бўлди. У 12 гектар майдонда қурилган, бино уч гектар майдонда жойлашган ва учта катта дарвозага эга. У бир вақтнинг ўзида 133 минг намозхонни сиғдира олади, шундан 43 минг намозхон масжид ичида, қолгани эса унинг атрофида бўлади.

 

Масжид ичида олтита кенг синфхона, меҳмонларни қабул қилиш ва мажлислар зали, иккита кутубхона, тўққизта ўқув хонаси, учта меҳмонхона ва техник хона мавжуд. Масжидни безашга 6630 куб метр кошин ва 2800 куб метр қора мармардан фойдаланилган.

custom img

Каъбани портлатишга уриниш бўлганми? Саудия расмийлари жавоб берди

Ижтимоий тармоқларда Маккада худкуш террорчи қўлга олингани ҳақида видеолар тарқалди.

custom img

9 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди: Покистон Афғонистонга ҳаво зарбалари берди

Покистон “террорчилар лагерлари ва бошпаналари”га зарба берилганини таъкидлади.

custom img

20 баравар қимматлашди: Японияда доимий яшаш рухсатномаси нархи кескин оширилди

Янги мезонларда даромад, пенсия, молиявий активлар ва япон тилини билиш даражаси ҳам ҳисобга олинади.

custom img

Ўқувчилар норозилиги: 2000 киши ҳибсга олинди

Францияда лицей ўқувчиларининг таълим шароитлари юзасидан бошланган норозиликлари кучайди.

custom img

“Музокараларни бошлашга тайёрмиз”: Путин Украина бўйича баёнот берди

Россия президентининг қайд этишича, келишув Россия ва унинг халқи учун мақбул шартларда бўлиши керак.

custom img

Қирғизистон космосга чиқди: мамлакатнинг илк миллий сунъий йўлдоши учирилди

Қирғизистон ва БАА ҳамкорлигида яратилган сунъий йўлдош илк бор орбитага чиқарилди.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"