Ўзбекистон

Қорақалпоғистонда Қизил китобга киритилган буғу отиб ўлдирилди

Жониворни ноқонуний овлаш оқибатида табиатга 99 млн сўм зарар етказилган.

Қорақалпоғистонда Қизил китобга киритилган буғу отиб ўлдирилди

 

Қорақалпоғистондаги Қуйи Амударё биосфера резервати инспекторлари томонидан 11 июнь куни халқаро ва Ўзбекистон Қизил китобига киритилган Бухоро буғусини ноқонуний овлаган браконер қўлга олинди.

 

Аниқланишича, Қуйи Амударё давлат биосфера резервати инспекторларига 11 июнь куни ҳудудда ўқ овози эшитилганлиги тўғрисида хабар келиб тушган. Инспекторлар воқеа жойига етиб боришганида оқ рангли Matiz ҳудуддан чиқиб кетганлиги аниқланган.

 

Шундан сўнг машина изидан қувиб, Гурлан туманигача борган инспекторлар браконерни қўлга олган. Ҳуқуқбузарнинг машинаси кўздан кечирилганда Бухоро буғусининг бўлакланган жасади топилган. Гумонланувчининг ёнидан процессуал тартибда икки дона ов милтиғи, бир дона Бухоро буғуси тана қисмлари расмийлаштириб олинган.

 

Бухоро буғусини ноқонуний овлаш орқали ҳуқуқбузар томонидан табиатга 99 миллион сўм зарар етказилган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Президент Маданият ва санъат ходимлари куни билан соҳа ходимларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев эл-юртга сидқидилдан хизмат қилиб келаётган санъат усталари ва ёш ижрочиларга, барча соҳа ходимларига фидокорона меҳнати учун самимий миннатдорлик билдирди.

custom img

Сирдарёда судья ва банк ходими 7500 АҚШ доллар пора билан қўлга тушди

Судья тадбиркор билан боғлиқ фуқаролик ишини унинг фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Ўзбекистон “World Content Market”да илк бор миллий павильон билан иштирок этмоқда

Москва шаҳридаги йирик медиа бозорда Ўзбекистон 500 дан ортиқ фильм ва сериалларни тақдим этмоқда.

custom img

Ўзбекистонда қурилиш ҳажми 9 йилда 10 баравардан ошди

Соҳа ва унга ёндош тармоқларда 3,5 миллион нафар аҳоли бандлиги таъминланган.

custom img

Ўзбекистонда пораxўрлар учун муддатидан олдин озодлик бекор қилиниши мумкин

Янги қонун лойиҳасига кўра, зарар қопланмаса, пораxўрлар шартли равишда озод этилмайди.

custom img

Коррупцияни фақат сунъий интеллект ва рақамлаштириш йўқ қилади — Шавкат Мирзиёев

Қурилиш билан боғлиқ аризаларнинг рад этилишига коррупция сабаб бўлаётгани маълум қилинди.

custom img

Ерларни хусусийлаштириш бўйича аризаларни инсон омилисиз, онлайн кўриб чиқиш тизими жорий этилади

Шавкат Мирзиёев раислигида уй-жой қурилиши ва урбанизация соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.

custom img

Андижонда фуқаро қудуқда қолиб кетди

Фуқаро 14 метр чуқурликда ҳаво етишмаслиги оқибатида пастда қолиб кетган. У қутқарувчилар томонидан юқорига олиб чиқилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"