Ўзбекистон

“Янги Ўзбекистон” боғида Ҳунармандлар маскани барпо этилади

Ҳар бир ҳунармандга у ерда 100 квадрат метргача жойлар ижарага берилади.

“Янги Ўзбекистон” боғида Ҳунармандлар маскани барпо этилади

 

Бугун, 12 июнь куни “Аҳолини ҳунармандчиликка жалб қилиш ва ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

 

Фармонга кўра, 2025 йил 1 январгача “Халқ амалий санъати усталарининг миллий каталоги” ва “Туризм соҳасида фаолият юритаётган ҳунармандлар реестри”га киритилган ҳунармандлар учун календарь йил давомида ҳунармандчилик маҳсулотларини (ишлар, хизматлар) реализация қилишдан тушган тушумнинг 100 миллион сўмдан ошган, бироқ 1 миллиард сўмдан кўп бўлмаган миқдори бўйича айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 50 фоизга камайтирилади.

 

Шунингдек, товар белгиларини миллий рўйхатдан ўтказиш бепул амалга оширилади.

 

2023 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида касаначилик ва ҳунармандчиликни ривожлантиришга ажратилаётган маблағларнинг камида 70 фоизи ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтирилади.

 

Касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси этиб қайта номланди ва 2023 йил 15 июндан ҳунармандчиликни молиявий қўллаб-қувватлаш чоралари Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

 

Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан ҳунармандчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун ажратиладиган субсидиялар рўйхати (қуйида келтирилган) тасдиқланди.

 

2023 йил 1 июлдан ҳунармандчилик маҳсулотларини экспорт қилишда халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари сифатида жўнатиш харажатларининг 50 фоизи, бироқ маҳсулот экспорт қийматининг (жўнатиш харажатларисиз) 50 фоизидан ортиқ бўлмаган қисми қоплаб берилади.

 

Давлат мулки бўлган моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини ҳунармандчилик фаолияти билан шуғулланиш учун фақат Миллий каталог ва Реестрга киритилган ҳунармандларга электрон онлайн-аукцион орқали ижарага бериш тартиби жорий этилади.

 

2024 йил 1 мартгача “Янги Ўзбекистон” боғига туташ ҳудудда 0,3 гектар ер участкасида намойиш зали, “Уста-шогирд” мактаби ва устахонани ўз ичига олган Ҳунармандлар маскани барпо этилади ва ҳар бир ҳунармандга 100 квадрат метргача жойлар ижарага берилади.

 

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.