Ўзбекистон

Тошкентда она ва бола 39 ёшли эркакни «самосуд» қилди

Бир неча кун ертўлада ўтирган эркак орадан 18 кун ўтиб, ички ишлар органларига хабар берган.

Тошкентда она ва бола 39 ёшли эркакни «самосуд» қилди

 

Тошкент шаҳар Миробод туманида она ва бола 39 ёшли эркакни «самосуд» қилиб, қўлларини боғлаган ҳолда омборга қамаб қўйди. ИИББ ҳолат юзасидан маълумот берди.

 

Маълум бўлишича, ушбу шахс хонадон эгаларига бундан 2 йил илгари Республика кадастр агентлигида ишловчи таниши орқали уларнинг уйига кадастр ҳужжатларини тўғрилаб беришини айтиб, 1000 доллар олган. Аммо шу кунгача ҳужжатларни ҳам қилиб бермаган, пулни ҳам қайтармаган.

 

Ушбу эркакдан пулларни қайтариб олиш мақсадида она-ўғил уни уйга чақирган ва чап елкасига пичоқ билан жароҳат етказган. Аёл уни темир арматура билан ҳам урган. Шундан сўнг эркакни уй ертўласига олиб тушиб, стулга оёқ-қўлларини скотч ва сим ёрдамида боғлаган, бир кеча шу ҳолатда қолдирган. 

 

Эркак пулларни қайтарсагина уни қўйиб юборишларини айтган хонадон эгалари унинг турмуш ўртоғига қўнғироқ қилдирган. Рафиқасидан 300 доллар ва 700 долларга тенг бир жуфт тилла зирак ва бир дона тилла узукни олиб келиб беришгач, уни қўйиб юборишган.

 

Эркак орадан 18 кун ўтгач бу воқеа ҳақида ички ишлар органларига хабар берган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси ҳамда 138-моддасининг тегишли бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.