Иқтисодиёт

Марҳум Силвио Берлусконининг мероси ҳисоблаб чиқилди

Собиқ бош вазир Италиянинг энг бой одами эди.

Марҳум Силвио Берлусконининг мероси ҳисоблаб чиқилди

 

Марҳум Силвио Берлускони Италиянинг энг бой одамларидан бири эди. Унинг мероси деярли беш миллиард еврога баҳоланмоқда. Собиқ бош вазирнинг бойлиги беш нафар фарзанди ва 16 неварасига берилади.

 

Энг катта молиявий улуш "Медиасет" телекомпанияси, "Мондадори" нашриёти ва банкни ўз ичига олган "Фининвест" холдингга тўғри келади. Компания 4,89 миллиард еврога баҳоланган.

 

Холдинг Италия собиқ бош вазирининг барча компаниялари, шу жумладан, футбол клублари учун "соябон" бўлиб хизмат қилган, бу эса йўқотишларни қоплаш ва ҳеч қачон касод бўлмаслик имконини берган. Берлускони А Сериянинг “Монза” клубига эгалик қиларди. Илгари миллиардер «Милан»га эгалик қилган ва у охир-оқибат фойдасиз бўлиб қолган.

 

Бундан ташқари, сиёсатчига бир нечта виллалар, саройлар ва уйлар тегишли. Улардан энг машҳури Милан яқинидаги Вилла Сан Мартино.

 

Собиқ бош вазирнинг яна бир қароргоҳи Сардиния оролида жойлашган.

 

Римда ва чет элда ҳам кўчмас мулклари бор.

 

Бундан ташқари, Берлускони ўзи асос солган “Олға, Италия!” партиясини бошқарган. Баъзи Италия оммавий ахборот воситалари сиёсатчи вафотидан кейин партия ўз фаолиятини босқичма-босқич тўхтатади, деб ҳисоблайди, Эслатиб ўтамиз, Италиянинг собиқ бош вазири Силвио Берлускони 12 июнь куни касалхонада 86 ёшида вафот этганди.

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида нутқ сўзламоқда.

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Айрим омиллар сабаб реал зарар бироз камроқ бўлиши, иккиламчи оқибатлар ҳисобга олинганда эса йўқотишлар каррасига ортиши эҳтимоли бор.

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Апрелдаги мустаҳкамланишдан сўнг миллий валюта май ойида долларга нисбатан қадрсизланди. Сўмнинг кунлик тебранувчанлиги эса сезиларли ошди.

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Мазкур миқдорнинг 85 фоизи ташқи, 15 фоизи ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” акциялари Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарилди.

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Зарар инвестициялар қадрсизланиши натижасида юзага келган.

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.