Ўзбекистон

Синфдошлари билан тоққа дам олишга чиққан қиз дарёда оқиб кетди

Марҳума расмга тушиш учун тош устига чиққан ва эҳтиётсизлик сабаб сувга тушиб кетган. Бир неча дақиқалардан сўнг, унинг жонсиз танаси сувдан топилиб, олиб чиқилган.

Синфдошлари билан тоққа дам олишга чиққан қиз дарёда оқиб кетди

 

Ушбу ҳолат жорий йилнинг 11 июнь куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида юз берган.

 

Маълум қилинишича, Олмазор туманидаги мактабларнинг бирида 9-синф ўқувчилари мактаб ўқитувчиси билан тоққа дам олгани чиққан бўлган. Марҳума қиз расмга тушиш учун тош устига чиққан ва эҳтиётсизлик сабаб сувга тушиб, оқиб кетган. Бир неча дақиқалардан сўнг, унинг жонсиз танаси сувдан топилиб, олиб чиқилган.

 

Онасининг таъкидлашича, бир неча ой олдин қизи синфдошлари билан Нанайга бораётганини айтган.

 

"Айтганда, роса жаҳлим чиқди. Нима қиласан, мактаб ўқувчилари тоққа бориб дедим. Ота-оналар кенгаши билан гаплашсам, хотиржам бўлинг, олдида ўқитувчилари бор. Хоҳласангиз ўзингиз ҳам боринг, деб айтди. Кўнглим бўлмай жўнатдим.

 

Ўша куни менга бегона рақамдан телефон бўлиб, қизингиз ўлиб қолган, деб маълумот бердилар. Ота-оналар "комитети" бўлса, ойиси билмай қолдим, кўзимни олдида оқиб кетди, деяпти. Мендан қанақадир нарсани беркитишяпти. Мактаб раҳбарияти эса ота-онаси билан чиқиб, чўкиб кетган, деб маълумот берган. Мен ўқитувчисига ишониб боламни топширгандим, ўқитувчиси бўлса мен йўқ эдим, деб турибди".

 

Мактаб директорининг маълум қилишича, тоққа саёҳат ўқувчиларининг ота-оналари ташаббуси билан ташкил қилинган. Саёҳатга синфдан фақат 6 нафар ўқувчи чиққан. Директор ўқувчилар тоққа якшанба куни чиққанлигини, мактаб имтиҳонлари бир неча кун олдин тугаганлигини, ўқитувчи ва ўқувчиларга таътил берилганлигини таъкидлаган.

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан Бўстонлиқ туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Мазкур жараён вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.