0

Хитой Ўзбекистонда фотоэлектр станциялари қуради

Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратовнинг China Energy компанияси бошқаруви раиси Сонг Хайлианг билан учрашуви бўлиб ўтди.

Хитой Ўзбекистонда фотоэлектр станциялари қуради

 

Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратовнинг China Energy компанияси бошқаруви раиси Сонг Хайлианг билан учрашуви бўлиб ўтди.

 

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги маълумотига кўра, унда қўшма лойиҳаларни амалга оширишнинг бугунги ҳолати ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

 

Учрашув давомида Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида умумий қуввати 1000 МВтга тенг бўлган фотоэлектр станциялари ва Самарқанд вилоятида қуввати 3 миллион тонна бўлган цемент заводини қуриш лойиҳаларини амалга оширилиши атрофлича кўриб чиқилди.

 

Томонлар ушбу объектларни имкон қадар тезроқ ишга тушириш муҳимлигини таъкидлаб, жорий йилда 400 МВт қувватга эга фотоэлектр станциялари ва цемент заводини, қолган 600 МВт қувватларни кейинги йил охиригача ишга тушириш учун барча имкониятларни ишга солишга келишиб олди.

 

Хитой томони ҳудудларда энергия тизимларини янада модернизация қилиш ва «яшил» энергия ишлаб чиқариш соҳасида мутахассисларни тайёрлаш бўйича режалари билан ўртоқлашди. Компаниянинг инфратузилмани ривожлантириш соҳасида инновацион ишланмаларни қўллаш доирасида маслаҳат ва техник ёрдам кўрсатишга тайёрлиги таъкидланди.

 

Музокаралар якунида келишувларни амалга оширишнинг аниқ механизмлари, ижрочилари ва муддатлари акс этган қўшма ишчи гуруҳ тузиш ва лойиҳаларни амалга ошириш дастурини ишлаб чиқиш масаласи келишиб олинди.

custom img

Кумуш нархи тарихий рекорд даражада кўтарилди

Кумуш нархининг кескин кўтарилиши инвесторларнинг қимматбаҳо металларга бўлган қизиқиши кучайгани билан изоҳланмоқда.

custom img

Доллар ўсмоқда, аммо қадрсизланмоқда

Ноябрь ойида Ўзбекистонга кириб келаётган хорижий пул ўтказмалари қарийб 400 млн долларга қисқарган.

custom img

Тожикистон Ўзбекистондан электр энергияси олишни бошлади

Тожикистон 2026 йил биринчи чорагида Марказий Осиё Бирлаштирилган энергетика тизимига тўлиқ ўтилиши кутилмоқда.

custom img

Ўзбекистон Каспий денгизи орқали юк ташиш имкониятларини кенгайтиради

Ўзбекистон денгиз орқали юк ташиш учун Озарбайжон ва Туркманистондан паром кемаларини харид қилишни режалаштирмоқда.

custom img

Ўзбекистонда доллар курси яна кўтарилди

Доллар индекси сўнгги уч йил ичидаги энг паст даражага тушган эди.

custom img

Apple компанияси ишлаб чиқаришни Хитойдан Ҳиндистонга кўчиради

Қарор Трампнинг савдо сиёсати билан боғлиқ.

custom img

1 майдан халқаро савдо майдончаларида харидлар камаяди

Қонун шахсий эҳтиёжлар ва тижорат мақсадида товар олиб кирувчиларга қаратилган.

custom img

Хитой маҳсулотлари Корея ёрлиғи билан сотилмоқда

Бу орқали компаниялар Трампнинг божларини четлаб ўтмоқчи.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"