Ўзбекистон

Хитойлик журналист “Олтин қалам” олди

Унга Ўзбекистон элчихонасида мукофот топширилган.

Хитойлик журналист “Олтин қалам” олди

 

Ўзбекистоннинг Пекиндаги элчихонасида шу йил ўтказилган “Олтин қалам” XVII миллий мукофоти учун халқаро танловнинг “Чет эллик журналистнинг Ўзбекистон ҳақидаги энг яхши материали учун” номинациясида биринчи ўринга сазовор бўлган Хитойнинг  “Жэньмин хуабао” нашриёти муҳаррири Сан Хаоянгга мукофот статуэткаси, дипломи ҳамда пул мукофоти тантанали равишда топширилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

 

Маросимда сўз олган Ўзбекистон журналистлар уюшмаси раиси вазифасини бажарувчи Холмурод Салимов бу йилги танлов давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил 27 июндаги “Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва журналистика соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида демократик тамойиллар асосида янада очиқ ва шаффоф ташкил этилгани, унда дунёнинг 25 давлатидан 50 нафардан зиёд хорижлик журналистлар қатнашганини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, мамлакатда барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида ҳам атрофлича маълумотлар тақдим этилди.

 

Тадбирда икки мамлакат оммавий ахборот воситалари ўртасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш, тажриба алмашишни таъминлаш каби масалалар  хусусида фикр юритилди.

 

“Кейинги йилларда Ўзбекистонда жадал олиб борилаётган ислоҳотлар билан танишиш баробарида уларни Хитой оммавий ахборот воситаларида ёритилишига ҳам ҳисса қўшиб келмоқдаман. Ҳар қандай инсон муваффақиятга эришса, қувонгани сингари юқори нуфузли “Олтин қалам” халқаро танловида ғолиб бўлганимдан беҳад мамнун бўлдим. Бундан кейин ҳам Ўзбекистон ҳақида турли мавзуларга бағишланган материаллар тайёрлашни ўз олдимга мақсад  қилиб қўйганман”, — деди Сан Хаоянг.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.