Жаҳон

Байден даволаниш учун Қримга таклиф қилинди

“Биз ундан жиддий хавотирдамиз”, деган қримлик депутат.

Байден даволаниш учун Қримга таклиф қилинди

 

Давлат думасининг Қрим вилояти депутати Михаил Шеремет АҚШ президенти Жо Байденни даволаниш учун Қримга келишни таклиф қилди.

 

“Менимча, Қўшма Штатларда Байденни шунчаки масхара қилишади. Биз ундан жиддий хавотирдамиз. Ишончим комилки, унда тўпланган касалликлар сурункали безовталик билан боғлиқ бўлиб, бу америкалик тарғиботчилар қанчалик ҳаракат қилишмасин, телевизор экранларида яққол акс этади. Байден Қримга даволаниш учун келиши мумкин. Россияда тоза ҳаво, замонавий тиббий жиҳозлар ва энг яхши шифокорлар бор”, — деди Шеремет.

 

Унинг сўзларига кўра, АҚШ президентига буюк ваколатлар берилган ва унинг давлати ядровий қуролга эга, шунинг учун бутун дунё унинг ақли расолигидан манфаатдор.

 

“Афсуски, Байденнинг атрофидагилар уни назорат қилиш мумкин бўлган қўғирчоқ сифатида ишлатишади”, — деди депутат.

 

Шеремет Қримга ташриф буюрган Байден ватанига соғлом фикрли ва халқаро сиёсатда адекват қарорлар қабул қилиш қобилиятига эга бўлган мутлақо бошқа шахс бўлиб қайтишини айтган.

Россия меҳнат бозорида ўзбекистонликлар етакчи: тўққиз ойлик статистика эълон қилинди

Россия меҳнат бозорида ўзбекистонликлар етакчи: тўққиз ойлик статистика эълон қилинди

Тўққиз ойда 1,5 миллиондан ортиқ фуқаро ушбу мақсадда мамлакатга кирган.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.