Ўзбекистон

Иншоотлар қурилишида автотураргоҳлар киши бошига кўра лойиҳалаштирилади

Бунда Тошкент шаҳри ва вилоятида 1 хонадонга 1та автотураргоҳ ўрни, бошқа вилоятларда эса 2 хонадонга 1та автотураргоҳ бўлиши назарда тутилмоқда.

Иншоотлар қурилишида автотураргоҳлар киши бошига кўра лойиҳалаштирилади

 

Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги матбуот хизмати шаҳарсозлик норма ва қоидаларига тадбиқ этилаётган янгиликлар ҳақида маълумот берди.

 

Шаҳарасозлик норма ва қоидалари киритилаётган ўзгаришларга кўра, эндиликда бино ва иншоотларни реконструкция қилиш ёки таъмирлаш бинонинг эксплутасиявий характеристикасига, хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатмаслиги, санитария-гигиена талаблари даражасини пасайтиришга олиб келмаслиги шарт. 

 

«Яна бир янгилик, энди бино ва иншоотнинг реконструкция қилинмайдиган, ўзгартирилмайдиган ёки таъмирланмайдиган қисмлари, янги қурилган бино ёки иншоотларга нисбатан қўлланиладиган талабларга мувофиқ бўлиши шарт эмас. Бунда, таъқиқланмаган материалларни қўллаш ёки асбоб-ускуналарни ўрнатишда ушбу материал ёки ускунани хавфсиз ўрнатиш билан боғлиқ стандарт қоидаларига риоя қилиниши керак», — дейилади хабарда.

 

Бундан ташқари, бундан буён бино ва иншоотлар қурилишида автотураргоҳларни ҳудудлар кесимида киши бошига кўра лойиҳалаштириш талаби белгилаб қўйилмоқда. Жумладан, Тошкент шаҳри ва вилоятида 1 хонадонга 1та автотураргоҳ ўрни, бошқа вилоятларда эса 2 хонадонга 1та автотураргоҳ бўлиши назарда тутилмоқда.

 

Шунингдек, мактаб ва боғчаларда 25 нафар болага 1та, олий таълим муассасаларида 4 нафар талабага 1та, шифохона ва поликлиникаларда 5 нафар қатновчига 1та, маъмурий офис, ташкилот ва хўжалик муассасалари биноларининг 10 метр квадрат қисмига 1та, масжидларда 10 нафар ташриф буюрувчи учун 1та, бозорлардаги ҳар иккита савдо жойига биттадан, меҳмонхоналардаги ҳар 5 та ўринга 1 тадан автотураргоҳ бўлиши шартлиги белгилаб қўйиляпти.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.