Ўзбекистон

Транспорт соҳаси ислоҳ қилинади

Президент фармони билан транспорт соҳасидаги айрим функциялар хусусий секторга ўтказилмоқда

Транспорт соҳаси ислоҳ қилинади

 

Президент томонидан  «Маъмурий ислоҳотлар доирасида транспорт соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармон имзоланди.

 

Ҳужжатга кўра, транспорт соҳасидаги айрим функциялар хусусий секторга ўтказилмоқда. Жумладан, Транспорт вазирлиги ҳузурида Транспорт назорати инспекцияси ташкил этилмоқда. У автомобиль, темирйўл, сув, электр транспорти, метрополитен ва йўл хўжалиги соҳаларида назорат функцияларини амалга оширади. Инспекция қуйидаги ҳуқуқларга эга:

 

  • автомобилда юк ва йўловчи ташиш, темир йўл, сув, электр транспорти, метрополитен ҳамда йўл хўжалиги соҳасида маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо чораларини қўллаш;
  • автотранспорт воситасида юк ва йўловчилар ташиш қоидаларининг бузилиши аниқланганда, автотранспорт воситасини юк ва йўловчи ташишни назорат қилиш бўйича постларда текшириш учун тўхтатиш.

 

Бундан ташқари, ҳужжат билан қуйидаги назорат тадбирларини бизнес-омбудсманнинг рухсатисиз, уни хабардор қилмасдан, «хавфни таҳлил этиш» тизимини қўлламаган ҳолда (молиявий-хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда) амалга оширишга рухсат этилмоқда:

 

  • Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиасияси агентлиги томонидан фуқаро авиасияси ташкилоти ва корхоналарида парвозлар хавфсизлигига риоя этилиши юзасидан Халқаро фуқаро авиасияси ташкилотининг стандартларида белгиланган режали ва тўсатдан текширувлар ўтказиш;
  • Транспорт назорати инспекцияси томонидан автомобил транспортида юк ва йўловчиларни ташиш қоидаларига риоя этилишини ташиш жараёнида рейдлар ўтказган ҳолда назорат қилиш.

 

Транспорт назорати инспекцияси тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор қилиб, «хавфни таҳлил этиш» тизимини қўлламаган ҳолда темир йўл транспортида ҳаракат ва ташишлар хавфсизлиги, юк ва йўловчиларни ташиш қоидалари ҳамда йўл қурилиши объектларида қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши бўйича текширувларни утказади.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

custom img

25 йилгача ёки умрбод: болаларга қарши жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Вояга етмаганларга нисбатан қасддан оғир ёки ўртача оғир тан жароҳати етказиш ҳамда айрим уятсиз-бузуқ ҳаракатлар оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланади.

custom img

Мактабларга талаб ошади: жорий йилда 1-синфга 800 минг бола қабул қилинди

Барча туманларда бўш давлат бинолари хусусий мактаб очиш учун 10 йилга бепул ижарага берилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"