Ўзбекистон

Жарималарни тўлашда фуқароларга енгиллик берилиши мумкин

Киритилаётган ўзгариш билан жарима миқдори ижро ҳужжатида ундирилиши белгиланган суммадан юқори бўлиши мумкин эмаслиги белгиланмоқда.

Жарималарни тўлашда фуқароларга енгиллик берилиши мумкин

 

Сенатнинг суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупсияга қарши экспертизаси тўғрисида»ги қонун ҳамда «Ижро ҳужжатларини ижро этмаганлик учун солинадиган маъмурий жарима миқдорини белгилаш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қонун муҳокама қилинди.


Сенаторларнинг фикрича, қонунни қабул қилиш учун қатор омиллар юзага келган. Жумладан, амалда ундирилиши лозим бўлган қарздорлик 100 минг сўм бўлса-ю, ушбу жарима миқдори ўз вақтида тўланмаса, Мажбурий ижро бюроси томонидан ушбу суммага нисбатан бир неча марта юқори жарима белгиланиши мумкин. Бу ҳол табиийки, фуқароларнинг тўлов қобилиятига салбий таъсир кўрсатиб, уларнинг норозилигини келтириб чиқаради.

 

Шунингдек, белгиланган жарималарни ўз вақтида тўламаганлик учун бугунги кунда барча ижрочиларга маъмурий жаримага тортиш ваколати мавжуд. Бу ҳолатлар ҳам турли суиистеъмолчилик ва аҳоли норозилигига сабаб бўлмоқда. Ушбу қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1981-моддасига жариманинг миқдори ижро ҳужжатида ундирилиши белгиланган суммадан юқори бўлиши мумкин эмаслиги ҳақида норма киритилмоқда.

 

«Энг асосийси, МЖтКнинг тегишли моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ҳамда маъмурий жазо қўллашга ваколатли бўлган шахслар доираси қисқартирилиб, Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат ижрочиси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг бош давлат ижрочилари, уларнинг ўринбосарлари, шунингдек Мажбурий ижро бюросининг туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари ҳақли эканлиги тўғрисидаги ўзгартириш киритилмоқда», — дейилади хабарда.

 

Сенаторларнинг қайд этилишича, мазкур қонун фуқароларнинг жарималарни тўлашда уларга енгилликлар берилишига хизмат қилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.