Ўзбекистон

Қашқадарё телевидениеси мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Улар 81 млн сўм гонорарни ортиқча тўлаганликда айбланмоқда.

Қашқадарё телевидениеси мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

 

Вилоят прокурорининг фуқаро мурожаатига жавобан йўллаган жавоб хатида ёзилишича, TB мансабдорлари Жиноят кодексининг 167-моддаси «в», «г» бандлари (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) (мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан талон-торож қилиш) ҳамда 209-модда 1-қисми (мансаб сохтакорлиги) билан айбланмоқда.

 

«Мурожаатингиз юзасидан мутахассислар иштирокида ўтказилган қайта ўрганишда муассасада жами 81 миллион 500 минг сўм муаллифлик ҳақи, иш ҳақи ва бошқа тўловлар ноқонуний тўланиб, бюджет маблағлари талон-торож қилинганлиги аниқланди», — дейилади Қашқадарё прокурорининг мурожаатчи Инобат Абдуллаевга йўллаган жавоб хатида.

 

Инобат Абдуллаеванинг маълум қилишича, прокуратура аниқлаган 81 миллион 500 минг сўм миқдоридаги гонорар телевидение бош муҳаррири ҳамда бир нафар журналист учун ёзилган ноқонуний гонорар миқдори ҳисобланади.

 

«Бу ҳали икки кишига ёзилган ноқоунуний гонорар миқдори. Телевидениеда ишлаётганларга ёзилаётган ноқонуний гонорарларни ҳисоб-китоб қилса, қанча миқдордаги бюджет пули ноқонуний тўланганини билиб олиш мумкин. Прокуратура текширув жараёнларини давом эттиришидан, давлат пуллари талон-торож қилинаётганини фош этишидан умидворман», — дейди журналист.

 

Шунингдек, журналистнинг аниқлик киритишича, Қашқадарё TBга бир йилда гонорарлар учун бюджетдан 2 миллиард сўм маблағ ажратилади.

custom img

Президенти Шавкат Мирзиёев Дания ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Учрашувда икки давлат ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"