Ўзбекистон

Истеъмолчиларга сув етказиб бериш босқичма-босқич давлат-хусусий шерикликка ўтказилади

Президент фармони билан 2023 йил сентябргача сув ресурсларини бошқаришни давлат-хусусий шерикликка ўтказиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.

Истеъмолчиларга сув етказиб бериш босқичма-босқич давлат-хусусий шерикликка ўтказилади

 

Президент фармони билан Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятининг устувор йўналишлари тасдиқланди.

 

Ҳужжатга кўра, 2030 йил якунигача вазирликнинг қуйи (туман) бўғинда сув ресурсларини бошқариш, фермер хўжаликлари ва бошқа сув истеъмолчиларига сув етказиб бериш ҳамда сувнинг ҳисобини юритиш функцияси босқичма-босқич давлат-хусусий шерикликка ўтказилади. Шунга кўра, республикадаги барча туманларда 2023 йил сентябргача сув ресурсларини бошқаришни давлат-хусусий шерикликка ўтказиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.

 

Фармон билан Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси этиб қайта номланди.

 

Қайд этилишича, инспекция 2023 йил 1 августдан сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибига риоя этилиши ҳамда сувни тежайдиган суғориш технологияларидан самарали фойдаланилиши бўйича ўтказиладиган текширувларни «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида рўйхатдан ўтказмасдан амалга оширади.

 

Инспекция ер усти сувларидан фойдаланиш ва сув истеъмоли қоидаларини ҳамда сув олиш тартибини бузиш ҳолатлари бўйича маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш, шунингдек, жисмоний шахсларга нисбатан маъмурий жазо қўллаши мумкин.

 

Бундан ташқари, 2025 йил 1 январгача «Рақамли сув хўжалиги» ягона ахборот тизими яратилиб, сув хўжалиги бўйича барча дастурий таъминотлар мазкур тизимга босқичма-босқич интеграсия қилинади.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.