Жаҳон

Reuters: Байден Си Цзиньпинни диктатор деб атади

Аввалроқ Байден журналистларга Пекин шари қаерда ва унда нима борлигини билмаслигини айтганди.

Reuters: Байден Си Цзиньпинни диктатор деб атади

 

Оқ уй раҳбари Жо Байден Хитой етакчиси Си Цзиньпинни диктатор деб атади, дея хабар бермоқда “ТАСС” Реутерс агентлигига таяниб.

 

Агентлик маълумотларига кўра, АҚШ президенти Калифорнияда ўз сайловолди кампанияси учун маблағ йиғиш жараёнида ҳам шундай баёнот берган. У, шунингдек, Хитой раҳбари 4 февраль куни АҚШ ҳаво ҳудудида уриб туширилган Хитой шари қаерда экани ва у аввалдан режалаштирилган йўналишдан четга чиққани ҳақида билмаган бўлиши мумкин, деди.

 

Аввалроқ Байден журналистларга Пекин шари қаерда ва унда нима борлигини билмаслигини айтганди. Ўшанда у тез орада Си Цзиньпин билан учрашишга умид билдирган.

 

АҚШ Давлат департаменти раҳбари Энтони Блинкеннинг Пекинга ташрифидан сўнг 19 июнь куни АҚШ президенти икки давлат ўртасидаги муносабатлар “тўғри йўлда” эканини айтди. У Хитойда давлат котибининг ишини “беқиёс” деб баҳолади. Блинкен Пекинга ташриф буюриб, мамлакат раҳбарияти вакиллари билан учрашди.

custom img

АҚШ Исроил ва Ливанга янги сулҳ ташаббусини таклиф қилди

Таклифга кўра, Ҳизбуллоҳ ҳужумларни тўхтатади, Исроил эса можаронинг кенгайишидан тийилади.

custom img

АҚШда юқори малакали мутахассислар учун “Грин карта” жараёни енгиллаштирилди

Эндиликда мутахассислар ариза топшириш учун мамлакатни тарк этишга мажбур бўлмайди.

custom img

Францияда Чемпионлар лигаси финалидан кейинги тартибсизликлар сабаб юзлаб одамлар ҳибсга олинди

Футбол мухлислари ва полиция ўртасидаги тўқнашувларда жами 219 киши жароҳатланган. Улардан саккиз нафари оғир аҳволда.

custom img

Шавкат Мирзиёев Туркиядаги автобус ҳалокати муносабати билан Эрдоғанга ҳамдардлик билдирди

Денизли вилоятида йўловчи автобуси иштирокидаги ҳалокат оқибатида 8 киши ҳалок бўлди, 33 киши жароҳатланди.

custom img

АҚШ ва Эрон 300 миллиард долларлик инвестиция жамғармасини ташкил этишни муҳокама қилмоқда

Мазкур маблағлар Эронни тиклаш, инфратузилмани модернизация қилишга йўналтирилади.

custom img

Россия Арманистондаги элчисини маслаҳатлашув учун Москвага чақириб олди

Мазкур қарор Арманистон раҳбариятининг Европа Иттифоқи билан интеграцияни чуқурлаштиришга қаратилган қадамлари фонида қабул қилинган.

custom img

Россия мигрантлар назоратини кучайтирмоқчи

Россия ИИВ хорижий давлатларда миграциягача тайёргарлик марказларини ташкил этиб, мигрантларга мамлакатга киришидан аввал электрон идентификация карталарини беришни режалаштирмоқда.

custom img

Ҳиндистонда кучли ёмғир ва бўрон оқибатида камида 28 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистоннинг тўрт штатида юз берган кучли ёмғир, момақалдироқ ва бўронлар оқибатида ўнлаб одамлар жароҳат олди ҳамда инфратузилмага жиддий зарар етди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"