Жаҳон

Россиялик сайёҳларсиз қолган Европа

Тақиқлар маҳаллий бизнесга қандай таъсир қилди?

Россиялик сайёҳларсиз қолган Европа

 

Украинага кенг миқёсли ҳарбий операциялар бошланганидан сўнг Европада рус сайёҳлари бир неча баравар камайди. Бу ёзда Европада россиялик сайёҳларни топиш осон бўлмайди.

 

Schengen Visa Info маълумотларига кўра, 2022 йилда россияликлар Европада аввалгига қараганда 90 фоизга камроқ дам олишган.

 

Энг бой россияликлар минтақага ташриф буюришда давом этар экан, логистика қийинчиликлари ва юқори нархлар туфайли ўрта синф сайёҳлари деярли йўқ. Аммо шу ўринда бир савол бор, россиялик сайёҳларнинг йўқлиги Еропанинг ўзига қандай таъсир қилади?

 

Латвия узоқ вақтдан бери жойлашуви ва тарихий алоқалари туфайли рус саёҳатчилари учун магнит бўлиб келган. Кичкина Болтиқбўйи давлатининг жонли туризм саноати бошқалар каби COVID пандемиясидан азият чекди, аммо Россиядан сайёҳларнинг йўқолиши ҳақиқий зарба бўлди.

 

Украина билан бирдамлик сифатида 2022 йил сентябрида россиялик сайёҳларнинг мамлакатга кириши тақиқланди.

 

“Албатта, биз сизни соғинамиз. Иқтисодий нуқтайи назардан бу қарор маҳаллий бизнесга ёрдам бермаган бўлиши мумкин. Лекин сиёсий даражада биз Украинани қўллаб-қувватлаймиз. Одамлар аскарлари украиналикларга ҳужум қилаётган пайтда биз россиялик сайёҳларни қабул қила олмаслигимизни тушунишади”, — деб ёзади Латвия ташқи ишлар вазири Эдгарс Ринкевич Твиттерда.

 

Латвия туризм сектори ҳисоб-китобларига кўра, 2022 йил февраль ойида тўлиқ миқёсли босқин бошланганидан бери меҳмонхона бронларининг 70 фоизга яқини бекор қилинган. Бироқ туризм саноат бу йўқотишлар ортидан Форс кўрфази каби янги, фойдаланилмаган бозорларга кириб бормоқда ва меҳнат харажатларини камайтириш орқали янада самаралироқ бўлмоқда.

 

Тўлиқ миқёсли босқин бошланишидан олдин, расмий маълумотларга кўра, ҳар йили 1,2 миллионга яқин рус сайёҳлари Шарқий Финляндия билан чегарани автобус ва автомобилларда кесиб ўтган.

 

Уларнинг баъзилари меҳмонхоналарда қолган бўлсада, уларнинг аксарияти бир кунга келиб, маҳаллий супермаркетларда пул сарфлаган. Улар кийим-кечак, кир ювиш кукуни, шоколад, балиқ, асосан супермаркетдан озиқ-овқат сотиб олар эди, чунки Финляндия брендлари юқори сифати билан машҳур. Европа Иттифоқининг Россия билан энг узун чегараси бўйлаб ташриф буюрувчилар оқими энди икки фуқаролик ёки узоқ муддатли яшаш учун рухсатномага эга бўлганлар билан чекланган даражада секинлашди.

 

Энг йирик шаҳри Лаппеэнранта бўлган Жанубий Карелия вилояти уруш бошлангандан бери 100 мингга яқин россиялик сайёҳни йўқотди. Аммо энди у кўпроқ финларга эътибор қаратмоқда ва Германия, Италия каби мамлакатлардан келган мижозларга хизмат кўрсатмоқда.

 

Испаниядаги сайёҳларнинг аксарияти ҳеч қачон руслар бўлмаган, аммо сўнгги йилларда россияликлар энг тез ўсиб бораётган туристик гуруҳлардан бирига айланганди.

 

Испания Миллий Статистика Институти маълумотларига кўра, 2019 йилда жанубий Европа давлатига 1,3 миллионга яқин россиялик саёҳатчилар келган, бу умумий сайёҳлар сонининг 1,3 фоизини ташкил қилади.

 

Энди уларнинг йўқлиги сезилмоқда, айниқса, баъзи минтақалар рус сайёҳларига бошқаларга қараганда кўпроқ боғлиқ, масалан, Коста-Дорада, улар барча ташриф буюрувчиларнинг 10% дан 15 фоизни ташкил қилган. Энди эса уларнинг йўқлиги сезила бошлаган.

 

Маълумотларга кўра, 2019 йилда вилоятдаги меҳмонхоналарда 1 миллион 290 минг жой бронь қилинган бўлса, ҳозир бу кўрсаткич деярли 0.

 

Руслар юқори даражадаги ҳашаматли истеъмол билан ажралиб турарди. Чехия курортлари ҳам худди Испания каби, бадавлат россиялик сайёҳлар сонининг кескин камайишига дуч келмоқда.

 

Карлови Вари, Марианске Лазне ва Франтисковий Лазне шаҳарлари 2021 йилда ЮНEСКО томонидан Жаҳон мероси объектлари рўйхатига киритилгач, умид чақнади. Аммо уларнинг қувончи узоққа чўзилмади.

 

Россия танклари Украина чегарасини кесиб ўтганида, Марказий Европа давлати бу мамлакатга қўйилган Европа санкцияларига қўшилди.

 

Энг кўп пул сарфлаган ва энг узоқ вақт қолган россиялик мижозлар улуши 2019 йилдаги 61 000 тадан ўтган йили атиги бир неча мингга тушди.

 

Бошқа сайёҳ кунига тахминан 700 крон (30 евро) сарфлайди. Рус тилида сўзлашувчи меҳмонлар 3500 крондан (150 евро) кўпроқ пул сарфлайди. Бироқ россиялик сайёҳларнинг йўқолиши уларнинг муаммоларининг фақат бир қисмидир.

Сўнгги икки йил ичида Чехия Республикасида ишсизлик даражаси 3,5 фоизни ташкил этгани ва инфляция рекорд даражадаги 18 фоиздан ошган. Шу билан бирга курорт шаҳарлари кадрлар етишмаслиги муаммосига дуч келмоқда.

 

custom img

Европадаги жазирамадан сўнг Франция жанубида ўрмон ёнғинлари авж олди

Мамлакатда 8,7 минг гектар майдон ёниб кетган. Шундан 1,2 минг гектари чоршанба кунги ёнғинлар оқибатида зарарланган.

custom img

Қамчибек Ташиев 4 йилга қамалди

Қирғизистонда "75 мактуб" иши бўйича судланувчиларга ҳукм чиқарилди.

custom img

Россия Киевга юзлаб дрон ва 70 дан ортиқ ракета билан ҳужум қилди, камида 21 киши ҳалок бўлди

Кўплаб одамлар яраланди ва қарийб 130 та бино зарар кўрди. Зеленский ҳужумдан талафот кўрган ҳудудга борди.

custom img

Али Хоманаий билан видолашув маросимида 100 га яқин давлат вакиллари иштирок этади

Эрон ТИВ маълумотига кўра, дафн маросимлари 3–9 июль кунлари давом этади.

custom img

Покистондаги кучли ёмғирлар оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди

Муссон мавсуми оғир талафотларга сабаб бўлиб, сув тошқини хавфини кучайтирилган.

custom img

Венесуэладаги зилзилалардан саккиз кун ўтгач, вайроналар остида омон қолган одам топилди

Чили, АҚШ ва бошқа давлатлар қутқарувчилари вайроналар остида қолган эркакни қутқаришга уринмоқда.

custom img

Америка ёрдами энди Исроил учун зарур эмас — Нетаняху

Исроил Бош вазири мамлакат АҚШнинг молиявий ёрдамидан воз кечишини эълон қилди.

custom img

АҚШда 16 нафар болани битта хонада даҳшатли шароитда сақлаган тўрт киши ҳибсга олинди

18 ойликдан 18 ёшгача бўлган болаларнинг етти нафари шифохонага ётқизилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"