Жаҳон

АҚШ Конгресси Блинкен ва Марказий разведка бошқармаси раҳбарини тинглашни талаб қилди

Бунга Хитойдаги музокаралар сабаб бўлган.

АҚШ Конгресси Блинкен ва Марказий разведка бошқармаси раҳбарини тинглашни талаб қилди

 

Марказий разведка бошқармаси директори Уилям Бернс ва АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен иштирокида тинглов ўтказиш талаби Вакиллар палатаси ва Сенатнинг ташқи алоқалар қўмитаси раислари Майкл Маккол ва Роберт Менендездан келиб тушган. 

 

Қонунчилар Хитойнинг Кубадаги жосуслик базаси ҳақидаги хабарлар фонида махфий брифинг ўтказишни режалаштирмоқда, дейилади хабарда. Конгрессмен Майкл Маккол ва сенатор Боб Менендез бундай базанинг оқибатларидан хавотир билдирди, чунки бу АҚШ миллий хавфсизлигига таҳдид солади.


Аввалроқ АҚШ маъмуриятининг юқори мартабали амалдорлари президент Жо Байденнинг Хитой раҳбари Си Цзиньпин ҳақидаги сўзларидан ҳайратда қолган эди. Байден уни «саросимадаги диктатор» деб атади ва Хитой раҳбари Хитой шари уриб туширилганидан «жуда хафа бўлганини» айтди. 

 

Оқ уй дарҳол АҚШ раҳбарининг баёнотлари Вашингтоннинг расмий сиёсатини акс эттирмаслигини таъкидлади. Маъмурият, Байденнинг баёноти Хитой билан муносабатларга ҳеч қандай таъсир кўрсатмаслигига ва Энтони Блинкеннинг Хитойга ташрифидан кейин эришилган муваффақиятларни бартараф этмаслигига ишонч билдирди.

Коррупция можароси: Қозоғистон Президенти Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбарини алмаштирди

Коррупция можароси: Қозоғистон Президенти Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбарини алмаштирди

Бу қарор йирик давлат компаниялари раҳбарлари коррупцияга оид гумонлар билан ҳибсга олинганидан бир неча кун ўтиб қабул қилинди.

Россия меҳнат бозорида ўзбекистонликлар етакчи: тўққиз ойлик статистика эълон қилинди

Россия меҳнат бозорида ўзбекистонликлар етакчи: тўққиз ойлик статистика эълон қилинди

Тўққиз ойда 1,5 миллиондан ортиқ фуқаро ушбу мақсадда мамлакатга кирган.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.