Қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилди
Республика бўйича бир қатор йўналишларда қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилди

Қурбон Ҳайити нишонланиши муносабати билан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида республикадаги йўналишларда қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилди.
«Ўзбекистон темир йўллари»нинг хабар беришича, «Тошкент — Хива» йўналиши бўйича, 26, 28, 30 июнь ва 2 июль кунлари Тошкентдан жўнаб кетиш соат 16:28, Хивага етиб келиш соат 7:10.
Шунингдек, «Хива — Тошкент» йўналиши бўйича 27, 29 июнь ва 1, 3 июль кунлари Хивадан жўнаб кетиш соат 8:28, Тошкентга етиб бориш соат 00:30.







