Ўзбекистон

Жиззахда юк машинаси тиркамаси қўпорилиб кетди

Ҳолат бўйича ЙҲХБ маълумот берди.

Жиззахда юк машинаси тиркамаси қўпорилиб кетди

 

Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида 18 июнь куни юк автомашинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЙҲХБ маълумот берди.

 

Ҳолат соат 15:30 ларда Жиззах вилоятининг Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтган М39 автомобиль йўлининг 1010 километрида юз берган. Тошкент шаҳрида яшовчи ҳайдовчи CHACMAN / L3000 русумли юк автомашинасини Самарқанд–Тошкент йўналишининг довон қисмида ҳаракатланиб кетаётган вақтида  автомашинага уланган узун ўлчамли юкларни ташишга мўлжалланган яримтиркама узилиб кетган.

 

Шундан сўнг ушбу яримтиркама йўлнинг довон қисмидан пастга қараб йўлни иккига ажратиб турувчи бетон тўсиқларга сидирилиб 400-500 метр масофагача ҳаракатланиб тўхтаган.

 

Суриштирув давомида ушбу яримтиркама юк автомашинасига уланадиган қисмидан қўпорилиб кетганлиги маълум бўлди.

 

Ушбу ҳодиса натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва йўловчи автомашиналарга ҳам шикаст етмаган.

 

custom img

Ўзбекистонда 4–6 июль кунлари сел ва сув тошқини хавфи эълон қилинди

Ёмғирлар сабаб сув тошқини хавфи юзага келиши мумкин.

custom img

Тошкентда 2 минг доллар пора олган кадастр бош инспектори ушланди

Андижонда эса 160 минг долларга давлат ерини ноқонуний сотишга уринган шахс қўлга олинди.

custom img

Ўзбекистон Президенти Грузиянинг олий давлат мукофоти — “Олтин мўйна” ордени билан тақдирланди

Шавкат Мирзиёев Орбелиани саройининг Фахрий меҳмонлар китобига самимий тилакларини ёзиб қолдирди.

custom img

Андижондаги заправкада портлаш юз берди

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар бор.

custom img

Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи бир йилда 20 фоизга ошди

2026 йилнинг биринчи чораги якунларига кўра, Ўзбекистоннинг ялпи ташқи қарзи 82,2 млрд долларни ташкил этди.

custom img

Ўзбекистон ва Грузия қўшма туризм лойиҳаларини амалга оширади

Грузиянинг туризмни ривожлантириш тажрибаси, жумладан, солиқ имтиёзлари ва энотуризм йўналишлари Ўзбекистонда жорий этилиши мумкин.

custom img

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига янги раҳбар тайинланди

Ушбу лавозимни ЙҲХХ бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган Муродбек Шерлиев эгаллади.

custom img

Андижонда 15 ёшли қиз ўзини каналга ташлаб, ҳалок бўлди

Жанубий Фарғона каналига ўзини ташлаган қизнинг жасади бир кун ўтиб топилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"