Ўзбекистон

Жиззахда каналдан чақалоқ жасади топилди

Ҳозирда ҳодисага алоқадор бўлганларнинг шахсига аниқлик киритиш мақсадида терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Жиззахда каналдан чақалоқ жасади топилди

 

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида чақалоқнинг жасади топилганлиги ҳақидаги хабар юзасидан вилоят прокуратураси маълумот берди. 

 

Аниқланишича, жорий йилнинг 21 июнь куни Шароф Рашидов тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи каналдан ўғил бола жинсига мансуб чақалоқнинг жасади топилган. Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотида чақалоқ ўлик ҳолатда туғилганлиги маълум қилинган. 

 

Ҳозирда Шароф Рашидов тумани прокуратураси томонидан ҳодисага алоқадор бўлганларнинг шахсига аниқлик киритиш ва бошқа ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Вилоят прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари устидан назорат ўрнатилган, дейилади расмий хабарда.

custom img

Тошкентда МИБ орқали фуқарога 602 млн зарар ундириб берилди

Қарзлорлар мол-мулклари хатлангач, зарарни тўлашга мажбур бўлган.

custom img

Самарқандда МИБ орқали 4 ойда 2,5 мингта оила яраштирилди

Шунингдек, 17 196 нафар алимент тўловчининг бандлиги таъминланди.

custom img

Тошкентдан Иссиқкўлга автобус қатновлари 8 июндан бошланади

Автобуслар июнь ойининг жуфт кунларида Тошкентдан ҳаракатланади, тоқ кунларда Иссиқкўлдан қайтади. Бир томонлама чипта нархи 365 минг сўм бўлади.

custom img

Термизда банкоматлар ёниб кетди

Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

custom img

"Олтин қалам" халқаро танловига 4 мингга яқин ижодий ишлар келиб тушди

Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 654 тага кўп бўлиб, танловга бўлган қизиқиш ва ижодий фаоллик 20,1 фоизга ошганини кўрсатмоқда.

custom img

Тошкентда BYD ва автобус иштирокида аянчли ЙТҲ содир бўлди

Шифохонага олиб кетилган ҳайдовчиларнинг аҳволи номаълум.

custom img

Фарғонада чақалоқнинг ўлик туғилиши юзасидан хизмат текшируви бошланди

Тиббий хулосага кўра, ҳомиладорлик 38 ҳафталик бўлган.

custom img

“Болалар — жамиятимизнинг энг қимматли бойлиги” — Зироат Мирзиёева

Ўзбекистон Биринчи хоними Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан болаларни табриклаб, уларнинг бахтли ва хавфсиз ҳаёт кечириши энг устувор вазифа эканини таъкидлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"