Ўзбекистон

Қурбон ҳайити тарихи акс этган темурийлар даври миниатюраси аниқланди

У ҳозирда Португалиядаги коллекцияда сақланмоқда.

Қурбон ҳайити тарихи акс этган темурийлар даври миниатюраси аниқланди

 

Ер юзидаги юз миллионлаб мусулмонлар бугун Ийд ал-Адҳа - Қурбон ҳайитини нишонламоқда. Ривоятларга кўра, бу анъана ҳз. Иброҳим (а.с.) Аллоҳ томонидан имтиҳон қилинган кундан бошланади.

 

Маълумки, диний манбаларда, хусусан, Библия ва Қуръонда Иброҳим (а.с.)нинг ўз ўғилларини Яратганнинг амрига биноан қурбонлик қилмоқчи бўлгани ёзилади. Иброҳим (а.с.) Аллоҳга бўлган итоатлари сабаб ўз ўғилларини уйдан олиб чиқадилар. Белгиланган жойга бориб, Исмоил (а.с.)нинг бўғзига пичоқ қадаганларида, Аллоҳнинг изни билан Жаброил (а.с.) жаннатдан бир қўчқор олиб чиқади ва Исмоил (а.с.) қурбонликдан қутуладилар.

 

Бу воқеа Қуръони каримнинг “ас-Соффат” сурасида тилга олинади. Суранинг 106-107-оятларида ўқиймиз. “Албатта, бу очиқ-ойдин синовнинг айни ўзидир. Биз унинг ўрнига катта қурбонлик фидо қилдик”.

 

Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти бошқаруви раиси Фирдавс Абдухолиқовнинг маълумот беришича, Лиссабон (Португалия)даги Гюлбенкян коллекциясида темурийлар даврига оид бир қўлёзма сақланади.  1410–1411 йилларда Шерозда кўчирилган ушбу мураққаъ (альбом)да Иброҳим (а.с.) ўз ўғлини қурбон қилаётганлари акс эттирилади.

 

Суратда айни ана шу оятларда зикр қилинган ҳолат тасвирини кўришимиз мумкин. Унда Иброҳим (а.с.) ўз ўғли Исмоил (а.с.)нинг бўйнига пичоқ тираб турганлари тасвирланган. Сарғиш рангли фонда ҳавода муаллақ турган тўрт нафар қанотли фаришта кўзга ташланади. Иброҳим (а.с.)нинг қаршисида жаннатдан қўчқор олиб чиққан Жаброил (а.с.)  қанотли аёл кўринишида тасвирланган

 

“Муҳтарам Президентимиз раҳнамолигида Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш ва тарғиб этишга катта эътибор қаратиляпти. Жамиятимиз аъзолари ушбу эътибор ва ғамхўрликдан руҳланиб, дунёнинг турли ҳудудларидан халқимиз маънавий меросининг кўплаб дурдоналарини аниқлашмоқда. Фурсатдан фойдаланиб барча ҳамюртларимизни Бутунжаҳон жамияти аъзолари номидан Қурбон ҳайити билан муборакбод этаман!”, — дейди Фирдавс Абдухолиқов.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"