Ўзбекистон

Тошкентда автомобилни олиб қочган «мойкачи» ушланди

Ҳайдовчини ушлаш учун Тошкент шаҳрида махсус режа амалга оширилган ҳамда ўқотар қурол ишлатилган.

Тошкентда автомобилни олиб қочган «мойкачи» ушланди

 

Миробод тумани, Қўйлиқ – 4 мавзесида жойлашган автомобил ювиш шаҳобчаларининг биридан, шу ерда ишловчи 1998 йилда туғилган Абдурахимов Мухамад Шухрат ўғли, 1995 йилда туғилган фуқарога тегишли Gentra автомашинасини олиб қочган. Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, транспорт воситасини олиб қочган шахсни ушлаш мақсадида Тошкент шаҳрида махсус режа амалга оширилган.

 

Қайд этилишича, гумонланувчи йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб, транспорт воситасини катта тезликда бошқарган ва светофорнинг тақиқловчи чироғига ҳамда йўл-патрул хизмати инспекторларининг тўхташ ҳақидаги қонуний талабларига бўйсунмаган. Олинган маълумотга асосан транспорт воситаси Махтумқули кўчаси бўйлаб Мирзо Улуғбек кўчасидан «Янги Ўзбекистон боғи» томонга ҳаракатланиб кетаётганлиги аниқланган.

 

Натижада соат 09.45 ларда Махтумқули кўчасидаги чорраҳада Тошкент шаҳар ИИББЙҲХБ инспекторлари томонидан йўл тўсилиб, олиб қочилган транспорт воситасини тўхтатиш чоралари кўрилган. Бироқ гумонланувчи ЙПХ инспекторларининг қонуний талабларига бўйсунмай, тўхташдан бош тортган ҳамда транспорт воситасида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдириб, йўлда қарама-қарши ҳаракатланган. Натижада 3 та автомашинага қасддан техник шикаст етказиб, ички ишлар органи ходимларининг ҳаётига хавф туғдирган ҳолда транспорт воситасини ИИО ходимлари тарафга бошқаришда давом этган.

 

Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида, автомашинани олиб қочган шахс Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ушланган. Жиноят содир этган шахсни ушлаш жараёнида бошқа оғирроқ оқибатларни олдини олиш мақсадида «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонуни талаблари асосида ИИО ходимлари ўзларига бириктирилган ўқотар қуролни қўллаганлар. Маълум қилинишича, қуролни қўллаш жараёнида ҳеч кимга шикаст етмаган.


Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 267-моддаси («Транспорт воситасини олиб қочиш») билан жиноят иши қўзғатилган. Гумон қилинувчи процессуал тартибда ушланган.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.