Ўзбекистон

Наманганда 4 туп дарахтни кесган фуқаро 2 йилга қамалди

Шунингдек, айбланувчи 400 миллион сўмга яқин жарима ҳам тўлайди

Наманганда 4 туп дарахтни кесган фуқаро 2 йилга қамалди

 

Жиноят ишлари бўйича Наманган туман судида 4 туп қимматбаҳо садақайрағоч дарахтини кесган Б.M.гa ҳукм ўқилди. Унга нисбатан 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси ва 326 850 000 сўм зарарни ундириш белгиланди.


Қайд этилишича, жорий йилнинг 2-март куни Наманган туманида фуқаро Б.М. томонидан ёши 100 йилдан кам бўлган 4 туп қимматбаҳо садақайрағоч дарахти кесиб юборилганлиги ва бу орқали ўсимлик дунёсига 326 850 000 сўм миқдорида зарар етказилганлиги аниқланди. 

 

Натижада фуқаронинг ҳаракатларида жиноят аломатлари борлиги сабабли иш ҳужжатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун туман прокуратурасига юборилган. Шунингдек, туман прокуратураси томонидан Б.M.гa оид иш ҳужжатлари ўрганилиб, унга нисбатан Жиноят кодексининг 198-моддасининг 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва жиноят ишини мазмунан кўриб чиқиш учун Жиноят ишлари бўйича Наманган туман судига юборилади.

 

Оқибатда айбланувчи Жиноят кодексининг 198-моддаси 2-қисми билан айбдор деб топилиб, унга нисбатан 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Шунингдек, Б.М.дан Наманган вилоят Экология бошқармаси фойдасига ўсимлик дунёсига етказилган 326 850 000 сўм зарарни ундириш белгиланди.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.