Ўзбекистон

Тошкентда «Туркистон авангарди: макон ва замон оралиғида» кўргазмаси иш бошлади.

Кўргазмага 14 муаллифнинг 80 дан ортиқ суратлари олиб келинган

Тошкентда «Туркистон авангарди: макон ва замон оралиғида» кўргазмаси иш бошлади.

 

Маданий мерос ҳафталиги доирасида Тасвирий санъат галереясида “Туркистон авангарди: макон ва замон оралиғида” кўргазмаси иш бошлади. Тадбир аввалида Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков, Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти бошқаруви раиси Фирдавс Абдухолиқовлар меҳмонлар va иштирокчиларни қутлади.

 

Сўзга чиққанлар бугунги кунда Ўзбекистонда учинчи ренессанс даври пойдевори яратилаётгани, маданиқ мерос нафақат мамлакатда, балки хорижда ҳам, тобора оммалашиб бораётганини таъкидлади. Кўргазма доирасида Савитский номидаги Давлат санъат музейи (Қорақалпоғистон) коллекциясидан авангард рассомларнинг асарлари Тошкентга олиб келинди.

 

“Кўргазмага 14 муаллифнинг 80 дан ортиқ суратларини олиб келдик. Улар орасида ушбу йўналишнинг етакчи усталари - Ўрал Тансиқбоев, Александр Волков, Зинаида Ковалевская, Николай Карахан ва бошқа кўплаб рассомларнинг ижод намуналари мавжуд. Ўйлайманки, ушбу кўргазма Ўзбекистон маданий меросининг кенг ва ранг-баранглигини яна бир бор намоён этади”, – деди Савитский номидаги Қорақалпоғистон Давлат санъат музейи директори Тигран Мкртичев.

 

Ўзбекистон Тасвирий санъат галереяси директори Камола Акилова тақдим этилган кўргазманинг ўзига хослиги ҳақида гапирар экан, маданий мерос ҳафталиги доирасида очилган барча кўргазмалар Ўзбекистон маданий бойлигини намойиш этишини алоҳида таъкидлади.

 

“Савиский музейи, жуда ноёблиги билан бошқалардан ажралиб туради. Унинг ривожланишига ушбу музейнинг биринчи директори, асосчиси Игор Савитский катта ҳисса қўшган. Нега бугун Туркистон авангарди мавзусига тўхталамиз? Чунки 1920 йилларнинг авангарди дунёни ўзгартиришга, баъзи янги талқинли мотивлар, сюжетлар ва услубларни жорий этишга қаратилган санъатдир. Албатта, бу биз учун долзарб, чунки ҳозир Ўзбекистонда улкан ўзгаришлар бўлмоқда, барча соҳаларни модернизация қилиш ишлари олиб борилмоқда. Ва, албатта, бу маданият ва санъатда ўз ифодасини топади. Албатта, бу хорижлик меҳмонларда ҳам, жамоатчилигимизда ҳам катта қизиқиш уйғотади”, - деди Камола Акилова.

 

“Туркистон авангарди: макон ва замон оралиғида” кўргазмаси Темурийлар музейи ва Ўзбекистон тарихи давлат музейида маданий мерос ҳафталиги доирасида очилган икки кўргазмани мантиқан давом эттиради ва тўлдиради. Бу тадбирлар бутун дунёда ҳайратга соладиган Ўзбекистоннинг серқирра, ўзига хос ва бетакрор маданиятини намойиш этади.

 

Туркия Фанлар академияси президенти маслаҳатчиси Жем Коркут ҳам Ўзбекистон, ҳам Туркия маданий меросини ўрганиш ва асраб-авайлашда халқаро ҳамкорлик муҳимлигини таъкидлади. У давом этаётган тадбирни мамлакатлар ўртасидаги маданий алмашинув учун муҳим тадбир деб атади.

 

“Ўзбекистон маданий мероси ҳафталиги барча туркийзабон ва ислом мамлакатлари учун муҳим воқеа, чунки Ўзбекистон мероси, унинг тарихи бизга яқин va бутун инсоният учун муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистонга сўнгги ташрифимдан кейин тўрт йил давомида ҳаётимизнинг барча жабҳаларида улкан ўзгаришлар, жумладан, маданиятимиз, ўтмишимизга эътибор кучайганини мамнуният билан айтишим мумкин. Ишончим комилки, Ўзбекистон бу билан тўхтаб қолмайди ва ўзининг улуғворлиги билан дунёни лол қолдиради”, — деди Жем Коркут.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"