Жаҳон

Қозоғистонда кана чақиши оқибатида икки киши вафот этди

Мамлакатда 2023 йил бошидан буён тиббиёт муассасаларига кана чақиши бўйича 600 дан ортиқ фуқаро мурожаат қилган.

Қозоғистонда кана чақиши оқибатида икки киши вафот этди

 

Қозоғистоннинг Қизилўрда вилоятида икки киши Қрим-Конго геморрагик иситмаси қурбони бўлди, дея хабар бермоқда «Казинформ» «Хабар 24» телеканалига таяниб. Маълумотларга кўра, Янгиқўрғон вилоятидан 77 ва 51 ёшли фуқаролар касаллик белгилари билан оғир аҳволда касалхонага ётқзилган. Оқибатда беморлар реанимацияда вафот этган.

 

Маълум қилинишича, 2023 йил бошидан буён вилоят тиббиёт муассасаларига шомил чақиши бўйича 600 дан ортиқ фуқаро мурожаат қилган. Улардан 23 нафари Конго-Қрим геморрагик иситмаси шубҳаси билан касалхонага ётқизилган. Шундан 8 та ҳолатда ташхис тасдиқланган. 

 

«Ҳар бир ҳолат қайд этилганда 12 соат ичида шахсий ҳудудлар, чорва моллари ва ҳайвонлар дезинфекция қилинади. Барча алоқада бўлган шахслар 14 кун давомида шифокор назорати остида бўлиши лозим», — деди Қизилўрда вилояти санитария-эпидемиология назорати бошқармаси бошлиғи ўринбосари Алия Абдиқаимова.

custom img

“Эрон АҚШнинг деярли барча талабларига рози бўлди” — Трамп

АҚШ президенти Эрон билан музокараларда муҳим силжиш кузатилаётганини билдириб, якуний келишувга яқин қолинганини айтди.

custom img

Венесуэладаги зилзила қурбонлари сони 2595 кишига етди

Зилзиладан буён вайроналар остидан 6462 киши тирик қутқарилган.

custom img

Таиландда даҳшатли ЙТҲ: 11 ёшли бола роҳиблар гуруҳини уриб юборди

Бола 34 нафар роҳиблар кетаётган гуруҳни уриб юборган, ҳалок бўлганлар сони 10 нафарга етди.

custom img

Европадаги жазирамадан сўнг Франция жанубида ўрмон ёнғинлари авж олди

Мамлакатда 8,7 минг гектар майдон ёниб кетган. Шундан 1,2 минг гектари чоршанба кунги ёнғинлар оқибатида зарарланган.

custom img

Қамчибек Ташиев 4 йилга қамалди

Қирғизистонда "75 мактуб" иши бўйича судланувчиларга ҳукм чиқарилди.

custom img

Россия Киевга юзлаб дрон ва 70 дан ортиқ ракета билан ҳужум қилди, камида 21 киши ҳалок бўлди

Кўплаб одамлар яраланди ва қарийб 130 та бино зарар кўрди. Зеленский ҳужумдан талафот кўрган ҳудудга борди.

custom img

Али Хоманаий билан видолашув маросимида 100 га яқин давлат вакиллари иштирок этади

Эрон ТИВ маълумотига кўра, дафн маросимлари 3–9 июль кунлари давом этади.

custom img

Покистондаги кучли ёмғирлар оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди

Муссон мавсуми оғир талафотларга сабаб бўлиб, сув тошқини хавфини кучайтирилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"