Тошкентда якшанба куни жамоат транспорти ҳаракати соат 5:00 дан бошланади
Шунингдек, Тошкент метросининг ҳаракат жадвали ҳақида ҳма маълумот берилди

«Тошшаҳартрансхизмат» хабарига кўра, якшанба куни пойтахтда автобуслар ўз ҳаракатини иш кунлари бўйича тасдиқланган вақтда 05:00 дан бошлайди.
Бундан ташқари, 9 июль куни Тошкент метрополитенида ҳам поездлар ҳаракати иш кунлари учун тасдиқланган доимий жадвал асосида соат 05:00 дан ташкиллаштирилади.
Маълумот учун, 9 июль, якшанба куни мамлакатда муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайлови бўлиб ўтади.







