Сиёсат

Украина НАТОга қўшилишга тайёр эмас — Байден

Бу масала можаро тугаганидан кейин кўриб чиқилиши мумкин.

Украина НАТОга қўшилишга тайёр эмас — Байден

 

АҚШ Президенти Жо Байденнинг фикрича, Украинанинг Шимолий Атлантика иттифоқига қўшилиши масаласи фақат уруш тугаганидан кейин кўриб чиқилиши мумкин.

 

"Украина ҳозир уруш авжида, НАТОга аъзо бўлишга тайёр эмас. Альянс аъзолари ўртасида ҳозир Украинани қабул қилиш борасида якдиллик йўқ", — деди у.

 

Шу билан бирга, Байден АҚШ ва НАТО иттифоқчилари Президент Владимир Зеленский ҳамда Украина мудофаа кучларини Россия билан урушни тугатиш учун зарур бўлган қуроллар билан таъминлашда давом этишини таъкидлади.

 

Америка Қўшма Штатлари Украинага Исроилга ўхшаш хавфсизлик кафолатларини бериши мумкин, аммо бу Шимолий Атлантика иттифоқига қўшилишни назарда тутмайди.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Президенти Владимир Зеленский Америка етакчиси Жо Байденни Украина Россия билан уруш тугагандан кейингина альянсга аъзо бўлиши мумкин бўлса ҳам, ҳозир НАТОга таклиф қилишга чақирган эди.

custom img

Нарендра Моди 28 август куни Ўзбекистонга келади

Ташрифдан сўнг Ҳиндистон бош вазири ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Қирғизистонга боради.

custom img

Каспий тугуни: Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг ягона логистика тизими қандай шаклланмоқда

Боку порти Марказий Осиёдан Европага юк ташишда муҳим транзит марказига айланиши кутилмоқда.

custom img

Татаристон раҳбари Ўзбекистон ва Тожикистон президентларига ҳамдардлик билдирди

Нижнекамскдаги дрон ҳужуми оқибатида Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари ҳам ҳалок бўлган эди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Президенти Доналд Трамп билан телефон орқали мулоқот қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Доналд Трампни АҚШ мустақиллигининг 250 йиллиги билан табриклади ва уни Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишга таклиф қилди.

custom img

Нарендра Модининг Ўзбекистонга келиши кутилмоқда

Бахтиёр Саидов Нарендра Модининг Ўзбекистонга бўлажак ташрифига тайёргарлик кўриш мақсадида Ҳиндистондаги ҳукумат вакиллари билан музокара ўтказиш учун Нью-Деҳлига борди.

custom img

Иссиқкўлда Марказий Осиёда илк бор F1H2O жаҳон чемпионати босқичи бошланди

Очилиш маросимида Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарлари иштирок этди.

custom img

Марказий Осиё ва Озарбайжон ягона тараққиёт маконини шакллантириши зарур — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон Президент Марказий Осиё мамлакатлари ва Озарбайжоннинг минтақавий ҳамкорлигини ривожлантириш истиқболларини белгилаб берди

custom img

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Озарбайжон Биринчи хонимлари “Альтин балалик” реабилитация марказига ташриф буюрди

Ташриф якунида Қирғиз Республикаси Биринчи хоними Зироат Мирзиёевага анъанавий қирғиз миллий мусиқа асбоби — чангқўбизни совға қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"