Ўзбекистон

Айрим тадбиркорларга нисбатан солиқ текширувлари ўтказилмайди

Ҳукумат қарори билан айрим тадбиркорларга нисбатан барча турдаги солиқ текширувлари ўтказилмайди

Айрим тадбиркорларга нисбатан солиқ текширувлари ўтказилмайди

 

Ҳукуматнинг «20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис» дастури доирасида тадбиркорлик субъектларига солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференцияларни қўллаш тартиби тўғрисида»ги низоми қабул қилинди.

 

Низомга кўра, «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган фуқаролар камида 1 йил давомида иш билан таъминланган ва улар жами ишчилар сонининг камида 20 фоизини ташкил этган тадбиркорлар мол-мулк ва ер солиғи бўйича солиқ имтиёзларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади, бунда:

 

  • 51 тадан 100 тагача янги иш ўринлари яратадиган тадбиркорлар учун мол-мулк ва ер солиғининг амалдаги солиқ ставкаси 50 фоизга; 
  • 101 тадан 200 тагача янги иш ўрни яратадиганлар учун 75 фоизга камайтирилади;
  • 200 тадан ортиқ иш ўринлари яратадиганлар мазкур солиқларни тўлашдан озод этилади.

 

Дастурда иштирок этадиган тадбиркорларга барча солиқларни (ҚҚС ва солиқ агентлари сифатида тўланадиган солиқлар бундан мустасно) таъминотсиз ва фоизсиз қуйидаги муддатларга бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади:

 

  • 51 тадан 100 тагача янги иш ўрни яратадиган тадбиркорларга – 3 ой муддатда;
  • 101 тадан 200 тагача янги иш ўрни яратадиган тадбиркорларга – 6 ой муддатда;
  • 200 тадан ортиқ янги иш ўрни яратадиган тадбиркорларга – 12 ой муддатда.

 

Қуйидагича миқдорда янги иш ўринлари яратилган тақдирда уларга нисбатан қуйидаги тартибда солиқ текширувлари ўтказилмайди:

 

  • 51 тадан 200 тагача янги иш ўрни яратадиган тадбиркорларда солиқ аудити ўтказилмайди;
  • 200 тадан ортиқ янги иш ўрни яратадиган тадбиркорларда барча турдаги солиқ текширувлари ўтказилмайди.
  • дастурга киритилган тадбиркорлар томонидан божхона тартиб-таомилларига риоя этилган ҳолатларда уларга нисбатан «яшил йўлак» тартиби қўлланилади.

 

Шунингдек, божхона тўловларини таъминотсиз ва фоизсиз қуйидаги муддатларга бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади:

 

  • 51 тадан 100 тагача янги иш ўрни яратадиган тадбиркорларга – 3 ой муддатда;
  • 101 тадан 200 тагача янги иш ўрни яратадиган тадбиркорларга – 6 ой;
  • 200 тадан ортиқ янги иш ўрни яратадиган тадбиркорларга – 12 ой.

 

 

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"