Сиёсат

Байден ва Эрдоған Украина масаласини муҳокама қилди

Суҳбат НАТО саммити арафасида бўлиб ўтди.

Байден ва Эрдоған Украина масаласини муҳокама қилди

 

АҚШ президенти Жо Байден Вилнюсдаги НАТО саммити олдидан Туркия етакчиси Ражаб Тоййиб Эрдўған билан суҳбатлашди, деб хабар берди Оқ уй.

 

«Улар НАТО етакчилари саммитда кўриб чиқиладиган қатор масалаларни муҳокама қилдилар, Украинани қўллаб-қувватлашни давом эттириш бўйича умумий мажбуриятни билдирдилар», — дейилади хабарда.

 

Бундан ташқари, таъкидланишича, президентлар икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган саъй-ҳаракатларни таҳлил қилган. Байден, шунингдек, Швецияни имкон қадар тезроқ НАТОга қабул қилиш истагини билдирган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Байден Украинанинг Шимолий Атлантика иттифоқига қўшилиши масаласи фақат уруш тугаганидан кейин кўриб чиқилиши мумкинлигини айтган эди. Бунгача Байден АҚШ Украинага Шимолий Атлантика альянсига қўшилишни назарда тутмайдиган Исроилга ўхшаш хавфсизлик кафолатларини бериши мумкинлигини айтган.

custom img

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

custom img

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

custom img

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

custom img

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

custom img

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

custom img

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

custom img

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"