Иқтисодиёт

Ҳиндистон иқтисодиёти дунёда иккинчи ўринга чиқиши кутилмоқда

Мутахассислар бунинг бир қатор сабабларини санаб ўтишган

Ҳиндистон иқтисодиёти дунёда иккинчи ўринга чиқиши кутилмоқда

 

Американинг Goldman Sachs инвестиция банки прогнозларига кўра, 2075 йилга бориб Ҳиндистон иқтисодиёти нафақат Япония ва Германияни, балки АҚШни ҳам ортда қолдириб, дунёда иккинчи ўринга чиқади ва ўсиш суръати яқинда кузатилган Хитойга яқинлашади. Ҳозир бу давлат иқтисодиёти АҚШ, Хитой, Германия ва Япониядан кейин дунёда бешинчи ўринда туради.

 

Бугунги кунда дунёнинг кўплаб етакчи корпорациялари ўз ишлаб чиқаришларини Хитойдан Ҳиндистонга кўчиришни бошлаган, бу эса ўз навбатида Ҳиндистон саноатини, жумладан, юқори технологияларни сезиларли даражада рағбатлантиради.

 

Goldman Sachs (GS) таҳлилчиларининг фикрича, фикрича, 52 йилдан кейин йиллик иқтисодиёт ҳажми:

 

  • Хитой 57 триллион долларга этади;
  • Ҳиндистон - 52,5 триллион доллар;
  • АҚШ - 51,5 триллион доллар;
  • Европа иттифоқи- 30,3 триллион доллар;
  • Япония — 7,5 триллион долларни ташкил этади.

 

Прогнозда келтирилишича, Ҳиндистоннинг хорижий сармояларни, жумладан, жаҳоннинг етакчи технологик корпорацияларини жалб этишдаги муваффақияти яқинда яққол намоён бўлмоқда. Жумладан, июнь ойи бошида Google компанияси етказиб берувчилар билан Pixel смартфонлари ишлаб чиқаришининг бир қисмини Хитойдан Ҳиндистонга кўчириш бўйича музокаралар олиб бораётгани маълум бўлди. Энди кўплаб бошқа технология компаниялари буни аллақачон амалга оширган ёки қилишни режалаштирмоқда.

 

Бундан ташқари, иқтисодиётнинг секинлашиши, Хитойдаги маъмурий тўсиқлар, айниқса Covid-19 пандемияси ва жиддий блокировкалар, шунингдек, ортиб бораётган геосиёсий таранглик тобора кўпроқ технологик компанияларни Хитойдан ўз ишлаб чиқаришларини олиб чиқишга шошилишларига олиб келди. Улар орасида Apple, Samsung, Microsoft, Amazon ва бошқа кўплаб компанияларнинг етказиб берувчилари бор.

 

Умуман олганда 2022 йил охирида Ҳиндистондан Apple смартфонлари экспорти 2,5 миллиард долларга етди, бу бир йил аввалгидан икки баравар кўпдир.

 

Прогнозларга кўра, кейинги 20 йил ичида Ҳиндистоннинг қарамлик даражаси минтақавий иқтисодлар орасида энг паст кўрсаткичлардан бири бўлади. Шу сабабли Ҳиндистон ушбу имконият ойнасидан ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва инфратузилмани ривожлантириш учун фойдаланиши мумкин.

custom img

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида нутқ сўзламоқда.

custom img

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Айрим омиллар сабаб реал зарар бироз камроқ бўлиши, иккиламчи оқибатлар ҳисобга олинганда эса йўқотишлар каррасига ортиши эҳтимоли бор.

custom img

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Апрелдаги мустаҳкамланишдан сўнг миллий валюта май ойида долларга нисбатан қадрсизланди. Сўмнинг кунлик тебранувчанлиги эса сезиларли ошди.

custom img

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Мазкур миқдорнинг 85 фоизи ташқи, 15 фоизи ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

custom img

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” акциялари Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарилди.

custom img

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Зарар инвестициялар қадрсизланиши натижасида юзага келган.

custom img

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

custom img

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"