Ўзбекистон

Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонасига янги директор тайинланди

ЕТТБнинг Шимолий Македониядаги ваколатхонасига раҳбарлик қилган Анди Аранитаси ўз ишини Тошкентда давом эттиради.

Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонасига янги директор тайинланди

 

Анди Аранитаси Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЕТТБ) Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори ҳамда раҳбари этиб тайинланди.

 

Албания ва Британия фуқароси бўлган жаноб Аранитаси ишлаб чиқариш, телекоммуникация, агробизнес, мулк ва туризм ҳамда энергетика соҳаларида 25 йилдан ортиқ тажрибага эга. ЕТТБдаги фаолияти давомида у банкнинг энергетика бўлимида турли юқори лавозимларда ишлаган ва Туркия ҳамда жанубий-шарқий Европадаги энергия лойиҳаларини яратиш, амалга ошириш ва портфелини бошқариш учун масъул бўлган. Мазкур лавозимга тайинланишидан олдин жаноб Аранитаси ЕТТБнинг Шимолий Македониядаги ваколатхонасига раҳбарлик қилган.

 

"ЕТТБнинг энг динамик банк ва маслаҳат бўлинмаларидан бирига масъул этиб тайинланганимдан жуда мамнунман. Ўзбекистон тез ривожланаётган иқтисодиёт бўлиб, қайта тикланадиган энергия манбалари ва инфратузилмадан тортиб, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишгача бўлган кўплаб соҳаларда катта тажриба ва молиявий қўллаб-қувватлашни талаб қилади. Мен ўз тажрибам ва кучимни мамлакат билан ҳамкорликни ривожлантиришга ва 2023 йил охиригача тасдиқланиши керак бўлган Ўзбекистон бўйича янги давлат стратегиямизни амалга оширишга йўналтираман", — деди жаноб Аранитаси.

 

Анди Аранитаси мамлакат пойтахти Тошкентда фаолият юритади ва 2023 йил 1 сентябрдан ўз ишини бошлайди.

 

Жаноб Аранитаси жаноб Алкис Дракиноснинг ўрнини эгаллайди. Жаноб Дракинос 2017 йилда мамлакат билан қайта алоқа ўрнатилганидан бери банкнинг Ўзбекистондаги фаолиятини бошқариб келган ва ҳозирда у Тбилисида жойлашган Кавказ минтақавий ваколатхонасига раҳбар этиб тайинланган.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.