Ўзбекистон

Ўзбекистонда сўнгги 5 йилда автомобиль ишлаб чиқариш 2,3 бараварга кўпайди

Мамлакатда енгил автомобилларни ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилда 328,1 минг донага етди.

Ўзбекистонда сўнгги 5 йилда автомобиль ишлаб чиқариш 2,3 бараварга кўпайди

 

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази мутахассислари Ўзбекистонда автомобилсозлик саноатининг 2017-2022 йиллардаги ривожланиш динамикасини тақдим этди.

 

Қайд этилишича, 2017-2022 йилларда автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми 2,3 бараварга кўпайди. Пандемия ва ишлаб чиқариш занжирларидаги узилишларнинг салбий таъсирлари жаҳон автомобиль бозорларида сақланиб қолаётганига қарамай, 2022 йилда Ўзбекистон автомобилсозлик саноатида енгил автомобилларни ишлаб чиқариш ҳажми кескин кўпайиб, 328,1 минг донага етди. Шунингдек, 2022 йилда 4094 дона юк машиналари ва 1357 дона автобуслар ишлаб чиқарилди.

 

Бугунги кунда автомобилсозлик соҳасида  мамлакат ЯИМининг 2022 йилда 1,1 фоиз (2017 йилда - 0,6 фоиз) ва саноат маҳсулотларининг 4 фоиз (2017 йилда - 2,8 фоиз) яратилади.

 

Шунингдек, 2017 йилда ушбу тармоқда ўртача 23,5 мингга яқин киши иш билан банд бўлган бўлса, 2022 йилга келиб ушбу кўрсаткич 29,2 минг нафарга етган ёки 24,3 фоизга ўсган.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.