Ўзбекистон

Қурилиш соҳасида камчиликларга йўл қўйгани учун 2023 йилда 1 245 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди

Шунингдек, 37,4 млрд сўмлик ишлар ҳисоботларга қўшиб ёзилгани аниқланди.

Қурилиш соҳасида камчиликларга йўл қўйгани учун 2023 йилда 1 245 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди

 

АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура бошқарма катта прокурори Беҳзод Муталлиев 2023 йилнинг ўтган даврида қурилиш соҳасидаги давлат дастурлари ижросини назорат тадбирларида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот берди.

 

Таъкидланишича, Прокуратура органлари томонидан жорий йилги ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури-даги 1 863 та «Янги Ўзбекистон» массивларидаги 685 та ва маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш дастуридаги 6 007 та лойиҳа мониторингга олинган.

 

Аниқланишича, юклатилган вазифа ва топшириқлар ижросида камчиликка йўл қўйган ва ўз вазифасини лозим даражада бажармаган 436 нафар масъуллар интизомий ва 1 245 нафари маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 050 нафар шахс расман огоҳлантирилди.

 

Шунингдек, қўпол қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 215 та жиноят иши қўзғатилган ҳамда 5103 нафар фуқаро ва тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

 

Бундан ташқари, объектлардаги қурилиш ишлари сифати ва иш ҳажмларини тўлиқ бажарилиши ўрганилиб, 1 856 та ҳолатда 32,8 млрд сўмлик сифатсиз ишлар бажарилганлиги ҳамда 775  та ҳолатда 37,4 млрд сўмлик ишлар ҳисоботларга қўшиб ёзилганлиги аниқланди.

 

Шундан, 1 444 та ҳолатда сифатсиз бажарилган 19,9 млрд сўмлик ҳамда 616 та ҳолатда ҳисоботларга қўшиб ёзилган 16,6 млрд сўмлик ишлар бартараф этилди.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.