Ўзбекистон

Актриса қиз беҳаё ёзишмалар қурбони бўлди

Актриса Садоқат Хамидова видеомурожаат қилиб, унга номаълум шахслар шантаж қилишганини айтди.

Актриса қиз беҳаё ёзишмалар қурбони бўлди

 

Ўзбек сериалларидан биридаги роли орқали танилган актриса Садоқат Хамидова видеомурожаат қилиб, унга номаълум шахслар шантаж қилишганини айтди.

 

Актрисанинг айтишича, номаълум шахслар гўёки актриса йигитлар билан беҳаё мавзуларда ёзишгани ва расм ҳамда видеоларини юборганини монтаж қилиб, интернетга тарқатишган.

 

“Уларни шу нарсани (монтаж) мукаммал қилган-ки, кўрганлар ишониб қоляпти. Ҳозир менинг уйим нотинч, бўлажак турмуш ўтроғим бор, у ёқда ҳар хил гап-сўз, атрофимдаги одамларда ҳар хил гаплар айланяпти”, — дейди актриса.

 

Актриса ИИВга ҳолат юзасидан ариза бериб, мазкур ишни қилганларга чора кўришни сўраган.

 

ИИВнинг хабар беришича, гумонланувчи қўлга олинган. Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

“Маълумот учун, фуқароларнинг сир сақланиши керак бўлган маълумотларини тарқатиш билан қўрқитиб, улардан пул талаб қилганлик учун тўғридан тўғри ЖКнинг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноий жавобгарликка тортишга сабаб бўлади. Бу учун 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади”, — дейди ИИВ Тезкор қидирув-департаменти киберхавфсизлик маркази масъули.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"