Ўзбекистон

Ўзбекистонда ҳайвонот боғини бошқаришда Германия тажрибасидан фойдаланилади

30 йиллик тажрибага эга таниқли немис мутахассиси Удо Нагел Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Ўзбекистонда ҳайвонот боғини бошқаришда Германия тажрибасидан фойдаланилади


30 йиллик тажрибага эга таниқли немис мутахассиси Удо Нагел Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг таклифига биноан Ўзбекистонда бўлиб турибди. 

 

Маълумот учун, У. Нагел 1992 йилдан 2022 йилга қадар Европадаги энг яхши ҳайвонот боғларидан бири – «Росток» ҳайвонот боғи директори сифатида фаолият юритган.  «Росток» унинг раҳбарлиги даврида, яъни 2018 йилда ўз тоифаси бўйича Европанинг энг яхши ҳайвонот боғи деб тан олинган (1 миллион кишигача). Бундан ташқари, ҳайвонот боғи бир неча бор “Оилавий дам олиш учун энг яхши жой” сифат белгисини олган. «Росток» ҳайвонот боғида дунёнинг турли бурчакларидан 430 хил турдаги 4200 та ҳайвонлар яшайди. 


Удо Нагел 2021 йил 20 сентябрда «Росток» университетининг фахрий профессори унвонини олган.
 

 

12 июль куни U.Nagel ва Экология вазирлиги вакиллари ўртасида учрашув ташкил этилди. Унда халқаро эксперт фаолияти тақдимоти ўтказилди, шунингдек, Тошкент шаҳар ҳайвонот боғига ташрифи якунлари муҳокама қилинди.

 

Ташриф доирасида, шунингдек, Фарғона ва Термиз шаҳар боғлари бошқарув тизими, хизмат кўрсатиш даражаси, инфратузилмасини ўрганиш, тавсия ва таклифлар ишлаб чиқиш режалаштирилган. 

 

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 майдаги ПҚ-171-сон қарорига асосан Тошкент, Фарғона ва Термиз шаҳарлари ҳайвонот боғлари Ўзбекистон Республикаси Экология вазирлиги тасарруфига ўтказилган.



Шунингдек, ташриф давомида Бухоро ихтисослаштирилган «Жейрон» болалар боғчаси, «Зарафшон» миллий боғи, шунингдек, Тошкент вилоятидаги “Деэр Ҳиллс” масъулияти чекланган жамияти фаолияти ҳам ўрганилади.

 

Удо Нагелнинг Ўзбекистонга ташрифи 21 июлгача давом этади.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.