Иқтисодиёт

Қозоғистонда блогерларга рекламадан солиқ тўлаш мажбурияти юкланди

Шунингдек, фейклар учун жарима жорий қилинди.

Қозоғистонда блогерларга рекламадан солиқ тўлаш мажбурияти юкланди

 

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев интернет-платформалар ва онлайн рекламани тартибга солувчи қонунни имзолади, дея хабар бермоқда «Курсив». Ҳужжат блогерларни юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтиш ва ёлғон маълумотлар учун жавобгарликка тортишни тартибини белгилайди.

 

Қонунда «инфлюенсер (блогер)», «онлайн платформа», «ҳомийлик контенти», «жамоат ҳамжамияти» ва бошқа тушунчалар киритилган. Блогерлар реклама остидаги постларни белгилаши ва даромаддан солиқ тўлаши керак бўлади. 

 

Бундан ташқари, қонунда ёлғон маълумот тарқатганлик учун маъмурий жавобгарлик назарда тутилган. Жисмоний шахслар учун жарима миқдори 69 минг тенгени (тахминан 155 доллар), блогер-тадбиркорлар учун эса 138 минг тенгени (300 доллардан сал кўпроқ) ташкил этади

 

Қозоғистонда ёлғон маълумот тарқатганлик учун аллақачон жиноий жавобгарлик, жумладан, катта миқдорда жарима тўлаш назарда тутилган. Мамлакат Бош прокуратурасида таъкидланганидек, маъмурий жавобгарликнинг жорий этилиши «ўта оғир жиноятлар профилактикаси» вазифасини ўтайди. 

 

Қонун шунингдек, қозоқ тилини онлайн платформалар интерфейсларига интеграциялашни назарда тутади, бу эса тартибга солувчи органларга нафақат ноқонуний контентни кузатиш, балки уни олиб ташлашни талаб қилиш имконини беради. Агар бу талаб бажарилмаса, расмийлар интернет-платформа фаолиятини чеклаш ҳуқуқига эга бўлади. 

 

Қозоғистон ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазири Дархон Қидирали сўзларига кўра, янги қонун яширин иқтисодиёт ва интернетдаги фирибгарликка қарши курашда ёрдам беради.

 

«Бошқача қилиб айтганда, офлайн ҳаётдаги масъулият онлайн дунёда ҳам талаб қилинади», — деди у. 

custom img

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида нутқ сўзламоқда.

custom img

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Айрим омиллар сабаб реал зарар бироз камроқ бўлиши, иккиламчи оқибатлар ҳисобга олинганда эса йўқотишлар каррасига ортиши эҳтимоли бор.

custom img

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Апрелдаги мустаҳкамланишдан сўнг миллий валюта май ойида долларга нисбатан қадрсизланди. Сўмнинг кунлик тебранувчанлиги эса сезиларли ошди.

custom img

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Мазкур миқдорнинг 85 фоизи ташқи, 15 фоизи ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

custom img

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” акциялари Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарилди.

custom img

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Зарар инвестициялар қадрсизланиши натижасида юзага келган.

custom img

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

custom img

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"