Ўзбекистон

Автомобил йўллари қўмитасига янги раис тайинланди

Жорий йилнинг 11 июл куни Президент раислигида ўтган йиғилишда «Ўзавтойўл» раиси Абдураҳмон Абдувалиев ишдан олинди.

Автомобил йўллари қўмитасига янги раис тайинланди

 

ЎзА хабарига кўра, Жамшид Юнусович Турсунов Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитаси раиси лавозимида иш бошлади.

 

Жамшид Турсунов 1979 йил Бухоро туманида туғилган, Тошкент молия институтини тамомлаган.

 

У меҳнат фаолияти давомида «Ўзсаноатқурилишбанк» Бухоро минтақавий филиали бошлиғи, «Ўзавтойўл» акциядорлик компанияси молия-иқтисодиёт бош бошқармаси бошлиғи, Вазирлар Маҳкамаси Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар ва мудофаа саноати масалалари котибияти автомобиль йўлларини ва автомобиль транспортини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассиси бўлиб ишлаган.

 

2021-2023 йилларда Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раисининг ўринбосари бўлган.

 

Жамшид Турсунов 2023 йил 16 январдан буён Бухоро вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётган эди.

 

Жорий йилнинг 11 июл куни президент раислигида бўлиб ўтган йиғилишда Автомобил йўллари давлат қўмитаси раиси Абдураҳмон Абдувалиев ишдан олинди. 

 

Президент матбуот хизмати хабарида қайд этилишича, унинг ишдан олиниши «инвестицияларни жалб қилиш ва уларни ўзлаштиришда сусткашликка йўл қўйгани» оқибатида рўй берди.

 

Абдураҳмон Абдувалиев 22 йилдан буён Ўзбекистон йўл хўжалигига раҳбарлик қилиб келаётганди. У 2001 йилдан Ўзбекистон йўл соҳасига раҳбарлик қилган - 2001-2013 йилларда Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги бошлиғи, 2013-2017 йилларда «Ўзавтойўл» бошқаруви раиси, 2017-2019 йилларда Автомобил йўллари давлат қўмитаси раиси, 2019 йилдан Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитаси раиси.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.