Ўзбекистон

Ўзбекистонда картошка нархи пасайишда давом этмоқда

Бозорларда картошканинг биринчи партиялари пайдо бўлган пайтда нархлар кескин тушиб кетган

Ўзбекистонда картошка нархи пасайишда давом этмоқда

 

Ўзбекистонда 2023 йил май ойининг учинчи ўн кунлигидан бошлаб янги картошканинг ўртача улгуржи нархи ўтган йилги даражадан пастга тушди ва сўнгги бир ярим ой давомида ўтган йилнинг шу давридаги кўрсаткичдан ўртача 30 фоизга паст бўлди, дейди EastFruit таҳлилчилари.

 

Жорий мавсумда янги картошканинг биринчи йирик партиялари Ўзбекистон пойтахти улгуржи бозорларида фақат апрель ойининг биринчи ўн кунлигида — 2022 йилга нисбатан қарийб уч ҳафта кечроқ пайдо бўлганига қарамай, динамикада барқарор пасайиш тенденцияси шаклланди.

 

Агар ўтган йили янги ҳосил бўлган картошка нархининг пасайиши апрель ойининг охирида тўхтаган бўлса, жорий йилда ушбу маҳсулотларнинг улгуржи нархлари пасайишда давом этмоқда.

 

Бозорларда картошканинг биринчи улгуржи партиялари пайдо бўлган пайтдан бошлаб дастлабки икки ҳафта ичида нархлар кескин тушиб кетганидан сўнг, ўтган йилги динамикадан фарқли ўлароқ, нархлар секинроқ пасайишда давом этди. Натижада, 2023 йил май ойининг учинчи ўн кунлигидан бошлаб янги картошканинг улгуржи нархлари ўтган йилги даражадан пастга тушди ва сўнгги бир ярим ой давомида ушбу маҳсулотларнинг ўртача улгуржи нархи 22-38 фоизга арзонлашди.

 

EastFruit нархлари мониторинги маълумотларига кўра, 2023 йил 7 июль ҳолатига кўра, жорий йил ҳосили картошкасининг ўртача улгуржи нархи 3 минг сўмни ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу санасидан 29 фоизга ва 2021 йил билан таққослаганда эса 17 фоизга арзон.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.