Сиёсат

Ҳиндистон ва Франция Украина учун янги «тинчлик режаси»ни тайёрламоқда

Франция Ҳиндистонни можарони ҳал қилишда муҳим ҳамкор деб билади.

Ҳиндистон ва Франция Украина учун янги «тинчлик режаси»ни тайёрламоқда

 

Ҳиндистон ва Франция Россия ва Украина ўртасидаги урушни тугатиш бўйича аввалгиларидан фарқ қиладиган янги режа устида фаол ишламоқда. Янги режа Хитой ва Африка давлатлари илгари сурган аввалги тинчлик ташаббусларидан сезиларли фарқ қилади.

 

Қайд этилишича,  Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди 13-14 июль кунлари Парижга ташрифи чоғида ўз ҳукуматига Франция вакиллари билан биргаликда янги режа ишлаб чиқишни топширган.

 

Елисей саройида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Моди муҳим масалаларни, жумладан, Россия ва Украина ўртасидаги уруш оқибатларини, шунингдек, коронавирус пандемияси оқибатларини ҳал қилиш учун дунё давлатларини бирлаштириш зарурлигини таъкидлади.

 

Франция Ҳиндистонни Россия ва Украина ўртасидаги урушни ҳал қилиш бўйича тинчлик ташаббусларини излашда муҳим ҳамкор деб билади. Нарендра Моди ва Франция президенти Эммануэл Макрон ўртасидаги учрашувнинг асосий қисми Франция билан Осиё ва Африка давлатлари ўртасидаги муносабатларга салбий таъсир кўрсатаётган ушбу урушни муҳокама қилишга бағишланди.

Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган учрашувда иштирок этди

Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган учрашувда иштирок этди

Ўзбекистон Биринчи хоними альянс доирасида экологик таълимни ривожлантириш ва ёшларнинг экологик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ташаббусларини илгари сурди.

Зироат Мирзиёева COP31 доирасида Ўзбекистон миллий павильонига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева COP31 доирасида Ўзбекистон миллий павильонига ташриф буюрди

Павильонда “Замин” фондининг “Eco-Schools Uzbekistan” лойиҳаси доирасида узлуксиз экологик таълим тизими тақдим этилди.

Шавкат Мирзиёев Финляндия президенти билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Финляндия президенти билан учрашди

Учрашувда томонлар ўртасидаги металлургия, энергетика, геология, экология ҳамда сув ресурслари соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг янги бош котибини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг янги бош котибини қабул қилди

Томонлар 2027 йилда Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган ТДТ саммитига тайёргарлик масалаларини кўриб чиқди.

Мирзиёев Туркияга ташрифи доирасида Грузия Президенти билан учрашди

Мирзиёев Туркияга ташрифи доирасида Грузия Президенти билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги стратегик шерикликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони энергетика вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони энергетика вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш ва янги амалий лойиҳаларни ишлаб чиқиш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Туркияга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Туркияга жўнаб кетди

Давлат раҳбари БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференциясининг 31-сессияси тадбирларида иштирок этади.

Сунъий интеллект хавфсизликка таҳдид солмаслиги керак: Шавкат Мирзиёев халқаро ташаббусларни илгари сурди

Сунъий интеллект хавфсизликка таҳдид солмаслиги керак: Шавкат Мирзиёев халқаро ташаббусларни илгари сурди

Ўзбекистон Президенти Остонада Ақаба жараёни доирасидаги Марказий Осиё етакчилари учрашувида қатнашди.