Ўзбекистон

Тошкентда кўмиб қўйилган гиёҳванд моддалар топилди

Йигит гиёҳванд моддасини геолокация асосида кўмиб қўйиш учун олиб кетаётган бўлган

Тошкентда кўмиб қўйилган гиёҳванд моддалар топилди

 

Тергов департаменти маълумотларига кўра, 28 июнь куни Бектемир тумани Чирчиқ бўйи кўчасида хизмат вазифасини олиб бораётган ИИО ФМБ ППХ ходимлари томонидан 25 ёшли йигит тўхтатиб текширилганда чўнтагидан гиёҳванд моддага ўхшаш модда борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

 

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида гумонланувчидан ушбу моддани кимдан ва қаердан олгани сўралганида, у ушбу гиёҳванд моддасини геолокация асосида кўмиб қўйиш учун олиб кетаётганлигини ва Бектемир тумани Чирчиқ бўйидаги маҳаллаларнинг бирига мижозлар учун жами 23 дона ўрамдаги гиёҳванд моддаларни кўмиб чиққанлигини маълум қилган.

 

Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра, гумонланувчидан олинган модда таркибида альфа-пирролидиновалерофенон мавжуд бўлиб, бу модда «альфа-пирролидиновалерофенон (a-PVP)» деб аталиши ва умумий оғирлиги 22,4 граммга тенглиги кўрсатилган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан И.К. га нисбатан Жиноят кодекснинг 273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.