Ўзбекистон

Трубкали тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи Польша компанияси Ўзекистонда фаолиятини йўлга қўяди

Польша компанияси Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларида чилим тамаки ва ер ёнғоқли шоколад маҳсулотлари ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

Трубкали тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи Польша компанияси Ўзекистонда фаолиятини йўлга қўяди

 

Ўзбекистоннинг Польшадаги элчиси Бахром Бобоев Гошин шаҳрига ташрифи давомида «Orion Tobacco Poland Sp. z o.o.» компанияси фаолияти билан танишди, деб хабар бермоқда «Дунё». Ўзбекистон дипломатик миссияси раҳбари корхона раҳбари Богуслав Чернек билан музокаралар ўтказди.

 

Унда Ўзбекистон томони билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, мамлакатдаги лойиҳаларга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

 

Музокаралар давомида поляк томони билан Сурхондарё вилоятида чилим тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш, Самарқанд вилоятида кофе маҳсулотларини қадоқлаш ва ер ёнғоқли шоколад маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш хусусида фикр алмашилди.

 

Богуслав Чернекнинг айтишича, ушбу лойиҳалар инвесторнинг тўғридан-тўғри маблағлари ҳисобига амалга оширилади. Бунинг натижасида ойига 60 тоннагача маҳсулот ишлаб чиқарилиши ҳамда 500 га яқин қўшимча ишчи ўринлари яратилиши кутилмоқда.

 

Маълумот учун, «Orion Tobacco Poland Sp. z o.o.» компанияси, нозик кесилган тамаки, трубкали тамаки ва шиша тамаки ишлаб чиқариш бўйича Польшада етакчи ҳисобланади. Ҳозирги кунда корхона маҳсулотлари дунёнинг 20 дан зиёд давлатларига экспорт қилинмоқда.

custom img

Хивада 12,3 гектарлик халқаро туристик шаҳарча барпо этилади

Мажмуада меҳмонхоналар, музей, ресторанлар, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари жойлаштирилади.

custom img

Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳудудларни алмашиш бўйича кейинги қадамларни келишиб олди

Ҳудудларни алмашиш бўйича келишувларни амалга ошириш учун қўшма ишчи гуруҳ тузди. Гуруҳ аҳоли фуқаролиги, кўчириш, мулкий ҳуқуқлар, ердан фойдаланиш ва ижтимоий ҳимоя масалаларини ҳал қилади.

custom img

Хоразм вилоятида 176 миллион долларлик 12 та лойиҳа ишга туширилди

Янги лойиҳаларни ишга тушириш маросими Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтди.

custom img

Хивада Ляонин педагогика университети филиали очилди

Мажмуани қуриш ва жиҳозлаш учун давлат бюджетидан 140 миллиард сўм ажратилган бўлиб, бу ерда 120 та янги иш ўрни яратилган.

custom img

Ўзбекистон ва Туркия журналистлари медиа соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради

Томонлар журналистлар малакасини ошириш, рақамли медиа, сунъий интеллект ва замонавий технологиялар бўйича қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди.

custom img

“Одил судлов – 2030”: суд тизимида янги ислоҳотлар босқичи

2027–2030 йилларда барча туман ва шаҳарларда фуқаролик ишлари бўйича судлар ташкил этилади.

custom img

Урганч аэропортидан Хивага қатнов вақти 40 дақиқагача қисқаради

Давлат раҳбари янги электропоездда Хива шаҳрига келди.

custom img

Ёшлар замонавий меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитилади

Президент Хоразм илғор касбий маҳорат техникуми ва Касблар шаҳарчаси фаолияти билан танишди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"